1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Қўл билан истимно қилишнинг ҳукми

14:41 / 13.06.2017 15383 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қўл билан истимно қилишнинг ҳукми

Бир одам хаёлини чалғитувчи, ўта кучли шаҳватини сўндириш учун қўли билан истимно қилган бўлса, ўша одамнинг аёли йўқ бўйдоқ бўлса ёки аёли бўлса ҳам, бирор узр сабабли унга етиша олмаса, оқибати оғир бўлмайди деб умид қиламан. Лекин бу ишдан мақсади шаҳватини қўзғатиб, сўнг лаззатланиш бўлса, гуноҳкор бўлади. Ибн Обидин «Сирож»дан нақл қилиб шуларни зикр қилган.

Агар бу ишни Рамазонда қилиб, инзол қилиб (маний тўкиб) юборса, рўзасининг бузилиб кетишига йўл қўйгани учун эҳтиёт юзасидан қазосини тутиб беради. Шунингдек, аёлини ушлаганида ёки ўпганида инзол қилиб юборса ҳам рўза бузилади ҳамда қазосини тутиб бериш вожиб бўлади ва бу ишни қилиш унга ҳаром бўлиб қолади, тавба қилиши лозим бўлади. Агар аёлига тегинмаса ҳам, унга шаҳват билан қараб инзол қилиб юборса, рўзаси бузилмайди.

 

Бомдод намозини ўтказиб юборишдан хавфсираган кишининг тунни бедор ўтказиши макруҳдир

Рўзадор одамга бомдод намозини зое қилиш ҳалол эмас. Бомдодга тура олмасликдан қўрқса, туннинг аввалида ухлаб олиши керак.

Тунни бедор ўтказиб, кейин саҳарлик қилиб, тонг отишидан олдин ухлаб қолиб, бомдод намозини қазо қилиб, уни кун чиққандан кейин ўқиган одам Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлига тушиб қолади: «Бир «намозхонлар»га вайл (азоб) бўлсинки… улар намозларини (ўз вақтидан кечиктириб) унутувчилардир» (Мааъуун сураси, 4-5-оятлар).

 

Ҳузурида овқат ейилган рўзадорнинг фазли

Умму Умора Ансорийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига кирдилар. Мен у зотга таом тақдим қилдим. У зот: «(Ўзинг ҳам) егин», дедилар. «Мен рўзадорман», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўзадорнинг олдида таом ейилса, то еб бўлгунларича (ёки тўйгунларича) фаришталар рўзадорга салавот айтиб туради», дедилар».

Термизий ривоят қилган ва ҳасан, саҳиҳ ҳадисдир, деган.

 

Ҳайз кўрган аёл намозининг эмас, рўзасининг қазосини ўтайди 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ҳайз кўриб қолар эдик. (Пок бўлганимиздан) кейин бизларни рўзанинг қазосини ўташга буюрар эдилар, аммо намознинг қазосини ўташга буюрмас эдилар».

Термизий ривоят қилган ва ҳасан ҳадис, деган.

 

Аёл киши эрининг рухсатисиз нафл рўза тутмайди

Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аёл киши эри ҳозир бўла туриб, унинг изнисиз Рамазон рўзасидан бошқа рўза тутмайди. У ҳозир бўла туриб унинг изнисиз уйига (ҳеч кимга) рухсат бермайди».

 

Яна Абу Саъиддан ривоят қилинади:

«Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, бир аёл келиб, шундай деди: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрим Сафвон ибн Муаъттол намоз ўқисам уради, рўза тутсам оғзимни очиб юборади, ўзи эса бомдод намозини қуёш чиққанда ўқийди». Сафвон у зотнинг ҳузурларида эди. У зот ундан аёлнинг гаплари ҳақида сўрадилар. Шунда у: «Эй Аллоҳнинг Расули, «Намоз ўқисам уради» деган гапига келсак, у (намозда доим) иккита сура ўқийди, ҳолбуки мени уни бундан қайтарганман», деди. У зот: «Агар битта сура бўлганида эди, одамларнинг барчасига кифоя қилар эди», дедилар. У: «Оғзимни очиб юборади, деган гапига келсак, у бориб (нафл) рўза тутиб олади. Мен ёш йигит бўлсам, сабр қила олмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл эрининг рухсатисиз (нафл) рўза тутмайди», дедилар. У: «Намозни қуёш чиққанида ўқийди», деган гапига келсак, биз шу билан танилган оиламиз, қуёш чиқмасидан уйғона олмаймиз», деди. У зот: «Уйғонганингда намозни ўқиб ол», дедилар».

 

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз ибн Ҳажар .Фатҳул Борий,да шундай деган .Ушбу ривоятда Умар ибн Хаттобнинг таровеҳ ҳақидаги амрлари келтирилган ривоятда Убай ўқиб берган намознинг неча давоми...

3584 18:18 / 16.06.2017
Нақд пулдан қандай қилиб закот чиқарилади Унинг шартлари қандайНақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим1. Пул нисобга давоми...

5473 12:40 / 18.06.2017
Рўзанинг турлари тўрттадирЛозим рўза.Лозим рўза иккига фарз ва вожибга бўлинади.Фарз рўза. У ҳам иккига тайин қилинган ва тайин қилинмаган фарз рўзага давоми...

10639 17:30 / 23.05.2017
Умра ва эътикофУмрани адо этиш улуғ фазлдир. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам .Умра умрагача бўлган гуноҳларни ўчиради. Ҳажжи давоми...

3423 19:22 / 25.06.2017