1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Кун ҳадиси

15:08 / 10.06.2017 3624 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда Ўз ҳузуридаги Аршнинг устидаги Китобга «Албатта, раҳматим ғазабимдан илгаридир», деб ёзди», дедилар». 

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Муаллифнинг бу ҳадисни «Қадарга иймон» бобида келтиришларига сабаб шуки, бу ҳадисда Аллоҳ таоло азалда, махлуқотларни яратишдан аввал, уларнинг тақдирларини белгилаш пайтидаёқ Ўз раҳматининг ғазабидан олдин бўлишини тақдир қилиб қўйганлиги хабар қилинмоқда. Бу ҳадиси шарифда қадар масаласининг бир қисми баён қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: 

«Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда» деганлари азалда – ҳамма нарсаларни келажакда қандай бўлишини билган пайтда, деганларидир. Демак, Аллоҳ таоло махлуқотларни яратишдан олдин келажакда уларнинг ҳоли қандай бўлишини билган. Чунки У Зотнинг илмининг чегараси йўқ. Ғайбнинг ишини У Зотнинг Ўзигина билади. Бу дунёда қиёматгача бўладиган барча ишни ҳам У Зотнинг Ўзигина билади.

«Ўз ҳузуридаги Аршнинг устидаги Китобга» жумласидаги «Китоб»дан мурод «Лавҳул Маҳфуз»дир.

Демак, Аллоҳ таоло махлуқотларнинг тақдирини ёзган китобнинг номи Лавҳул Маҳфуздир. Бунга иймон келтириш ҳам лозим нарсалардан биридир. 

«Арш» сўзи луғатда подшоҳ ўтирадиган тахтни англатади. Ақоид илми уламоларининг айтишларича, Арш оят ва ҳадисларда келган васфларга кўра оёқлари бор тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб турадилар. У худди олам устидаги қуббага ўхшайди. У барча махлуқотларнинг шифтидир. Аллоҳ таолонинг Аршга эҳтиёжи йўқ. Балки уни Ўзи билган ҳикмат учун яратгандир.

«Арш устидаги Китобга» деганда ҳиссий маъно кўзда тутилмаган, чунки Аршнинг устида бирор нарса йўқ. Бу ерда Аллоҳнинг ҳузуридаги олий маконлик кўзда тутилган. «Ёзди» деганда эса «Қаламга ёзишни буюрди», деган маъно кўзда тутилган.

Кўриб турибмизки, бу ҳадиси шарифда ақоид илмида «ғайбиёт» деб номланган нарсалардан бир нечаси зикр қилинмоқда. Ҳадиси шарифда ўша ғайбдан иймон келтириш лозим бўлган нарсалардан Аршни, Китобни ва уларнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги мартабасини эслата туриб, Аллоҳнинг раҳмати У Зотнинг ғазабидан илгари экани таъкидланмоқда. Бу эса биз бандаларнинг Аллоҳ таолонинг раҳматидан доимо умидвор бўлишимиз учундир. 

Аллоҳ таолонинг раҳмати ғазабидан ғолибдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Раҳматим ҳамма нарсадан кенгдир», деган.

Ушбу ҳадиси шарифдан қуйидагиларни истифода қиламиз:

1. Аллоҳ махлуқотлар қазои қадарини уларни яратишдан олдин қилгандир.

2. Аллоҳ махлуқотлар тақдирини «Лавҳул Маҳфуз» китобига ёзгандир.

3. «Лавҳул Маҳфуз» ҳақдир.

4. «Лавҳул Маҳфуз» Аллоҳнинг ҳузуридадир.

5. Арш ҳақдир.

6. Аллоҳнинг раҳмати ғазабидан илгаридир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади,, дедилар,.Муслим ривоят қилган.

1910 11:45 / 07.07.2019
. ,. . Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди,, дедилар,.Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

2586 09:57 / 03.03.2019
Абу Умома Судай ибн Ажлон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй одам боласи, агар эҳтиёжингдан ортиқ молингни инфоқ давоми...

2395 06:00 / 03.10.2018
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши уҳуд куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга«Айтингчи, агар ўлдирилсам, менинг жойим қаерда бўлади» деди. давоми...

2908 08:30 / 20.01.2018