1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Мукаммал саҳарликнинг тўрт сири

17:05 / 09.06.2017 5886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёғсиз гўшт, сут маҳсулотлари, шунингдек, сабзавотлар ва меваларни кўпроқ танаввул қилишингиз тавсия этилади. Саҳарлик чоғида меъёрда овқатланинг, ортиқча таомланишдан ва қийин ҳазм бўлувчи таомларни танаввул қилишдан сақланинг.

Диетологлар саҳарлик учун оқсилга бой таомларни ейишни тавсия этадилар. Чунки улар инсонда тўқлик ҳиссини уйғотиб, қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради. Саҳарлик рўза тутишда муҳим ўрин эгаллайди, чунки кун давомида танамиз шу пайтда танаввул қилган таомларимиздан ҳосил бўлган қувватдан фойдаланади. Оқсилга бой овқатлар секинроқ ҳазм бўлгани учун, рўзадор инсон ўзини анча вақтгача тўқ ҳис қилиб юради. Шунинг учун саҳарликка ёғсиз гўшт, тухум, йогурт, творог, сут ва пишлоқларни истеъмол қилиш муҳимлигини ёдда тутинг. Рамазон ойида саҳарликка ёки ифторликка тузли, ўта ёғли ва қовурилган таомларни ейишлик ошқозон учун зарарли ҳисобланиб, унинг фаолиятига зарар келтириб, овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ касалликларни вужудга келтиради.

Шуни ёддан чиқармаслик керак, уйқудан олдин овқат ейишлик ёғ моддаларини тўпланишига олиб келади, чунки уйқу пайтида танада ҳазм қилиш фаолияти сустлашади. Шунинг учун ёғ тўпланишининг олдини олишда энг мақбул усул саҳарлик вақтида оқсилларга бой маҳсулотлар, сут маҳсулотлари, шунингдек, шўрваларни истеъмол қилиш керак.

Ҳар куни саҳарлик вақтида камида 60 грамм пишлоқ истеъмоли танангиз учун манзур бўлади. Бунга қўшимча равишда, янги сабзавотларни ҳам енг, чунки уларда инсон тана учун керакли бўлган витаминлар ва микроэлементлар мавжуд. Бундан ташқари, саҳарлик чоғида кўпроқ суюқлик ичиш керак. Ичилиши керак бўлган суюқликнинг миқдори энг камида 600-700 мл. бўлиши тавсия этилади.

Рўза вақтида истеъмол қилинадиган овқатлар рўйхатидан дудланган таомларни, колбаса ва сосискаларни ҳамда зираворларни чиқариб ташлаганингиз маъқул. Чунки улар чанқоқ ҳиссини уйғотади. Шунингдек, саҳарликка ширинликларни емаслик ҳам тавсия қилинади, яхшиси, уларни ифторлик пайтида тановвул қилинг. Саҳарликда таомланишдан олдин ҳам, овқат еб бўлгандан кейин ҳам, бир стакан тоза сув ичинг.

Юқоридагилардан хулоса сифатида, қуйидагиларни эслатиб ўтамиз:

1. Саҳарлик вақтида ёғсиз гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларни кўпроқ танаввул қилинг.

2. Тонг отмасдан саҳарлик қилиш керак ва таомланиб бўлган заҳотиёқ ухлашга ётманг.

3. Саҳарликни ўтказиб юборманг, акс ҳолда бу соғлигингиз учун ёмон таъсир кўрсатади.

4. Ёғли, ширин ва қийин ҳазм бўладиган таомларни тановвул қилишдан чекланинг.

Абдулатиф ИРГАШЕВ таржимаси  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эътикоф деб рўзадорнинг эътикоф нияти билан жамоат масжидида қолишига айтилади.Эътикоф таъкидланган суннат бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот давоми...

4064 17:50 / 19.06.2017
Рамазоннинг руҳи, унинг фойдаси ҳозир ҳам дунё миқёсида яққол кўриниб турибди. Рамазони шариф кириши билан Ислом олами бутунлай бошқача оламга айланиб қолади. давоми...

3851 17:12 / 22.06.2017
Рўза энг улуғ ва фазилатли ибодатдир. Аллоҳ таоло рўзани барча умматларга фарз қилган .Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга давоми...

4336 16:26 / 22.06.2017
Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида айтганидек, рўза уммати Муҳаммадияга аввал ўтган умматлардан ўрнак ўлароқ фарз қилинган. Оятдаги .сиздан аввалгиларга фарз давоми...

4152 16:55 / 27.05.2017