1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди

15:34 / 29.05.2017 3622 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:

Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса уни ҳечам азобламайди.

Иккинчиси: Уларнинг оғзиларининг ҳиди Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ ҳолда юрадилар.

Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну-кун истиғфор айтадилар.

Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: "Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар", дейди.

Бешинчиси: Агар рамазоннинг охири кечаси бўлса уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади, дегандилар, (атрофдагилар томонидан): "Эй Расулуллоҳ, у лайлатул-қадр кечасими? деб айтил. Шунда у зот: "Йўқ! Агар ишчилар ишларини тамомласалар ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!" дедилар.

(Демак, бу мукофот, улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилгандир, қадр кечасининг савоби алоҳида берилади, дедилар).

(Насаий, Байҳақийлар ривояти).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нима учун Аллоҳ таоло Қуръонни .шифо, деди, .даво, демади Чунки даво баъзан шифо бўлади, баъзан шифо бўлмайди. Аммо Қуръон ҳар бир дардга шифодир.

1551 07:13 / 26.10.2018
Жажжи болажонларингиздан ҳаққингизга дуо сўрангУмар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу йўлда ёш болани учратиб қолсалар, қўлидан ушлаб, .Болажоним, ҳаққимга дуо қил, чунки сен ҳали гуноҳ қилмагансан,, дер эдилар.

1744 11:07 / 29.11.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Барака овқатнинг ўртасига тушади. Демак, унинг атрофидан енглар, ўртасидан еманглар,, деб айтдилар.Имом Термизий ривоят қилган.

1613 08:49 / 03.01.2019
Узр сўраш маданиятнинг олий чўққисидир. Жоҳиллар эса уни ўзликни хорлаш деб ўйлашади.

5756 09:35 / 14.03.2018