1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Буюк ой

19:06 / 26.05.2017 4029 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Рамазон ойи яқинлашганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга бу муборак ойнинг фазлини баён қилиб берадиган хутба қилардилар.

     Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

“Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойининг охирги кунида хутба қилдилар: “Эй одамлар, сизларга муборак буюк ой соя солди. Унда минг ойдан яхшироқ кеча бор. Аллоҳ рўзасини фарз қилди, қиёмини ихтиёрий қилди. Кимки яхшиликдан бир хислат билан у ойга яқинлашса, фарзни адо қилган кимса кабидир. Кимки фарзни адо қилса, етмиш фарзни адо қилган кимса кабидир. У сабр ойидир. Сабрнинг савоби жаннатдир. Ва тенглик ойидир. Унда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Кимки у ойда бир рўзадорни ифтор қилиб берса, гуноҳларига мағфират бўлади ва дўзахдан бўйнини (ўзини) озод қилади. Унга рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса кам бўлмасдан унинг ажрича ажр бўлади”.

Шунда саҳобийлар:

“Эй Аллоҳнинг Расули, ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифтор қилиб берадиган нарсани тополмаймиз”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бу савобни бир рўзадорни бир дона хурмо ёки бир қултум сув ёки бир ютум сутга ифтор қилиб берган кимсага беради. У ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод қилишдир. У ойда тўрт хислатни кўпайтиринглар: икки хислат билан Роббингизни рози қиласизлар. Ва икки хислатдан беҳожат бўлмайсизлар (сизларга жуда зарурдир). Аллоҳни рози қиладиган икки хислат: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бериб ва Унга истиғфор айтасизлар. Сизлар беҳожат бўлмайдиган икки хислат: Аллоҳдан жаннатни сўрайсизлар ва Ундан дўзахдан паноҳ беришини сўрайсизлар. Кимки бир рўзадорга сув берса, Аллоҳ уни менинг ҳовузимдан суғоради – жаннатга киргунча чанқамайди”деб марҳамат қилдилар. (Ибн Ҳузайма саҳиҳида ривоят қилган).

Араб тилидан Муслимахон ЗОҲИДЖОН қизи таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ жалла шаънуҳу.Албатта, Биз уҚуръонни Қадр кечасида туширдик. Қадр кечаси нима эканлигини сенга нима билдирди Қадр кечаси минг ойдан яхшидир. Унда фаришталар давоми...

21528 17:09 / 21.06.2017
НамозЎзига итоат қилганларга остидан анҳорлар оқиб турадиган Адн жаннатини ваъда қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин Набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва давоми...

3161 17:07 / 06.06.2017
Ҳилолнинг, янги ойнинг чиқишидаги фарқлар борлигида ихтилоф йўқ. Икки юртнинг ораси узоқ бўлса, янги ҳилол бирида кўриниб, бирида кўринмаслиги мумкин. Масалан давоми...

2915 12:06 / 30.05.2017
1 Рамазон ойи фарзандларимизга рўза, намоз ва Қуръон тиловати каби ибодатларни ўргатиш учун жуда қулай фурсатдир.2 Болалар билан кўпроқ муомала қилайлик, чунки давоми...

4087 17:20 / 01.06.2017