1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Дунёда шундай бир жаннат борки

01:06 / 26.05.2017 3563 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Орифлардан бири: «Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират жаннатига ҳам кирмайди», деди. «У нима экан?» дейишди. Шунда у: «Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри», деб жавоб берди.

У яна айтади: «Қалбдан шундай бир кечинмалар ўтадики, мен ўзимча: «Агар жаннат аҳли мана шундай ҳолатда бўлишса, ғоятда ширин ҳаёт ичра бўладилар», дейман».

"اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ؛ اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ البَارِدِ"

«Аллооҳумма иннии ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал-ъамалаллазии йубаллиғунии ҳуббак.

Аллоҳуммажъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсии ва аҳлии ва минал-маа‘ил-баарид».

(«Аллоҳим! Ўзингнинг муҳаббатингни ва Сени севган кишиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амалларни сўрайман. 

Аллоҳим! Муҳаббатингни менга нафсимдан ҳам, аҳлимдан ҳам ва муздек (зилол) сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин»).

Имом Термизий ривояти.

 

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

 «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии ъадада холқиҳии ва ридоо нафсиҳии ва зината ъаршиҳии ва мидаада калимаатиҳ».

(Аллоҳга махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунча, Аршининг вазнича, калималарнинг узунлигича ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).

Имом Муслим ривояти.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамларга керагидан ортиғини бериб юборма, ахир сув кўплигидан ўсимлик ҳам ҳалок бўладику

2603 09:40 / 18.03.2018
Аҳмоқ ва беақл инсон оз нарсани рўёбга чиқариш учун кўп нарсадан фойдаланиб, уни кўкка совуради.

1579 07:11 / 23.10.2018
Бойлик қўлга киритган кишиники эмас, балки ундан баҳра олган кишиникидир.

2744 08:50 / 11.11.2017
Сенга дастлаб яхши муносабат қилган кишига эътибор берма, сен билан охиригача яхши муносабатда қоладиган кишига эътибор бер

2825 13:15 / 17.02.2018