1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фикр дурдоналари (36-қисм)

18:47 / 11.05.2017 3874 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

181. Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳеч қачон ҳақ билан ҳақ ўртасидаги курашни топмайсан (кўрмайсан). Чунки, ҳақ биттадир. Ҳақ билан ботил ўртасидаги кураш эса, узоққа чўзилмайди. Чунки, ботил доимо йўқ бўлувчи, ўткинчидир” дедилар.

182. Тўрт киши билан қўпол муомалада бўлманг:

1. Аёл киши билан.

2. Гўдак билан.

3. Ходим билан.

4. Олдингизга узр сўраб келган киши билан.

183. Учта муфлислар (ўзига ҳеч нарса тегмай, ҳеч вақосиз қолганлар):

1. Ов ити. Ўлжа ортидан тилини осилтириб, ҳансираб югуради-да, тутган овини бошқа кишига олиб бориб беради.

2. Бахил. Мол тўплайди ва молини ўзидан бошқа кишига (меросхўрларига) қолдиради.

3. Ғийбатчи. Одамларни ғийбат қилади ва ҳасанотларини бошқа кишига ўтказади.

184. Ҳеч ким мени хўрлагани йўқ. Уларни вафодор деб умид қилиб, ўзимни ўзим хўрладим.

185. Бу замонда ҳамма нарса, ҳатто баъзи қариндошлар ҳам ўзгаряпти. Баъзи қариндошлар шундай бўлгач, дўстларга таъна қилмаймиз.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савдогарларнинг алоҳида аҳамият беришлари лозим бўлган ишларидан бири қалбаки пулларни муомалага киритмасликдир. Гоҳида савдогарнинг қўлига қалбаки, давоми...

1609 14:05 / 13.10.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тамаъ қилинмайдиган ўринда тамаъ қилиб, қалбнинг муҳрланиб қолишидан паноҳ сўрар эдилар.Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давоми...

2623 11:20 / 10.03.2019
Ҳофиз Заҳабий .Сияру аъламун Нубала,да Бухорий ва Муслимнинг шайхи, улуғ муҳаддис Убайд ибн Яъийшнинг таржимаи ҳоли тўғрисида қуйидагиларни ҳикоя қилган .У ҳофиз, давоми...

1812 10:50 / 13.02.2019
Бошланғич мактабни битириб, таҳфиз курсига келганди. Оиласи Фотимани ўз хоҳиши билан келганини айтишди. Рўйхатга олиш учун исмини сўраганимда Фотима деди. У ҳеч давоми...

3465 20:05 / 05.09.2019