1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

2- 7. Аллоҳ уларнинг қалбларига ва қулоқларига муҳр босган ва кўзларида парда бор

16:46 / 11.05.2017 4004 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

خَتَمَ اللّهُ عَلَى قُلُوبِهمْ وَعَلَى سَمْعِهِمْ وَعَلَى أَبْصَارِهِمْ غِشَاوَةٌ وَلَهُمْ عَذَابٌ عظِيمٌ 

2- 7. Аллоҳ уларнинг қалбларига ва қулоқларига муҳр босган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир.

Кофирларнинг ўз қилғиликларига яраша, нобакорликлари жазосига Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлади, ҳидоят таъсир қилмайдиган бўлди. Қулоқларига муҳр босди, ҳидоятни эшитмайдиган бўлдилар. Кўзларига парда туширди, ҳидоят йўлини кўрмайдиган бўлдилар. Энди, қиёматда уларга улкан азоб бўлади.

Ибн Аби Ҳотим Ибн Амрдан ривоят қилишича, саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломга:

– Эй Аллоҳнинг Расули, биз Қуръонни ўқиб, бир нарсани орзу қиламиз, яна Қуръонни ўқиб, ноумид бўлгандек бўламиз, – дедилар. Набий алайҳиссалом:

– Сизларга жаннат аҳли ва дўзах аҳлининг хабарини берайми? – дедилар. Саҳобалар:

– Ҳа, – дейишди. Шунда у зоти бобаракот «Алиф лам мим…»дан «...муфлиҳуун»гача ўқидилар-да:

– Булар аҳли жаннатлар, – дедилар. Саҳобалар:

– Биз улардан бўламиз, деган умиддамиз, – дейишди. Сўнгра Пайғамбар алайҳиссалом «Инналлазийна кафаруу...» дан то «азабун азийм»гача ўқидилар ва:

– Мана булар аҳли дўзахлар, – дедилар. Саҳобалар:

– Бизлармас-а? – дейишган эди, Набий алайҳиссалом:

– Ҳа! – дедилар».

Бу оятларда аввал мўминларнинг, кейин кофирларнинг васфи келди. Келаси оятларда эса учинчи тоифа бўлмиш мунофиқларнинг васфи бошланади. Мунофиқларнинг хатари улкан, чунки уларнинг ҳақиқий башаралари кўпчиликка аён эмас. Шунинг учун Аллоҳ гапни узоқдан бошлаб, уларнинг бир неча сифатларини таърифлайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар қайтмаслар. Бақара 18Ўзларидан ўтган мунофиқлик оқибатида улар яхшиликни эшитмайдиган кар, гапира олмайдиган соқов ва давоми...

4664 14:56 / 13.07.2017
Роббимиз, уларнинг ичига ўзларидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Расул юбор. Албатта, давоми...

3031 17:00 / 26.11.2017
Эй иймон келтирганлар Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга давоми...

3698 13:48 / 19.04.2018
Айтки, ким Жаброилга душман бўлса, албатта, ул уҚуръонни сенинг қалбингга Аллоҳнинг изни билан ўзидан олдингини тасдиқловчи ва мўминлар учун ҳидоят ва хушхабар давоми...

3189 08:25 / 23.10.2017