1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

АЖОЙИБ КИЁС

15:43 / 28.04.2017 3933 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуйидаги воқеани ислом оламининг кўзга кўринган ёзувчиларидан бири Абдулмалик Қосим ўзининг бадиий асарлар китобида келтириб ўтган. Бугун ана шу ходисага эътиборингизни қаратар эканмиз, хулоса чиқариб олишни ўзингизга қолдирамиз.

... Жорж, тўладан келган, баланд бўйли, кeнг елкали, 50 ёшдан ўтиб қолган амeрикалик киши, у соғлом ва ҳаракатчан. У Вашингтоннинг шимолида жойлашган кичик бир шахарда яшайди. У катта шаҳарлардаги мўл-кўлчилик, фаровонлик ўзига жалб қилишига карамасдан дарё бўйида жойлашган шаҳарчасини жуда севади. У куни билан тижорий ишлари билан банд бўлади. Кечга яқин уйига xотини, икки қизи ва бир ўғлининг хузурларига қайтади. Бўш вақтларини улар билан ўтказади. Ўғли фарзандларининг тўнғичи бўлиб, у ҳозир 11-синфни тамомлаб дорулфунунга кириш арафасида турибди.

Зул-Хижжа (қурбонлик) ойи яқинлашгач Жорж хотини ва фарзандлари билан биргаликда Зул-ҳижжа ойи кирганини билиш учун оммавий аxборот воситаларини кузата бошладилар. Қанийди уларда бирорта исломий давлат консуллигининг телефон рақами бўлсайди, улардан сўраб билишган бўларди. Бу ишнинг улар учун аҳамияти катталиги ва барчаларининг қурбон ҳайитини интиқлик билан кутаётганликлари сабабли улар ишни шундай таксимладилар: Жорж радиони, хотини фазоий телеканалларни кузатадиган бўлди. Ўғил эса интернетдаги исломий саҳифаларнинг унисини кўйиб, бунисини очарди. Ва ниҳоят Жорж қурбонлик ойи кирганини радиодан эшитиб қувониб кeтди ва "бу кеча радио жуда тиниқ ишлаяпти", деб қўйди.

Арафотда туриш ва қурбонлик куни аниқланиши билан оламда мусулмонларнинг такбирлари янгради. Жорж ҳам ўз ўрнида байрамни яхшилаб нишонлашга астойдил киришди. Эртасига пешиндан кейин бир йилдан бeри тўплаган пулини олдида, шаҳарнинг шарқидаги катта бозорга отланди. Чунки тирик қўйни фақат ана шу бозордангина топса бўлади, холос. Бозорга етиб келгач, уни бир қўчқор ажаблантирди, бироқ унинг пулига келиша олмади. У анча қиммат эди, қўлидаги пули бунга етмасди. У яхши қўчқор сўйиш суннат эканини биларди. Шунинг учун айнан шу қўчқорни олишга қарор қилди ва банк ҳисобидан пул чиқариб олиш учун яқинрокдаги банкка борди. Етарли пулни чиқаргач қўчқорни сотиб олди ва ўғлининг ёрдамида уни машинасига юклади. Уйга қайтдилар. Жорж йўлда борар экан қўчқорни суннатга биноан ўз кўли билан сўйишни, исломий қоидаларни жойига келтиришни хаёлидан ўтказди. Қўчқорнинг маъраши борган сари кўтарилиб борарди. Унинг беш ёшли қизчаси ширин овози билан қўчқорга маърашда тақлид қиларди:

"Дадажон хайит қандай гўзал-а? Ўғил болаларсиз фақат қизлар билан ўйнаймиз, доира чалиб исломий қўшиқлар айтамиз. Сизлар билан мен ҳам ийд намозини ўқийман, янги кўйлагимни кияман ва хижобимга ўранаман!!! Ахир мен катта бўлиб қолдим-ку. Ох, қурбон ҳайити қандай яxши-я! Ўз қўлимиз билан қўй гўштини бўлакларга бўламиз, қўшниларимизга тарқатамиз, қариндошларимизни зиёрат қиламиз, аммамларникига борамиз. Қани энди ҳар куни хайит бўлса..." 

Ҳамма завқ билан унинг сўзига қулоқ соларди. Йўлда кетаркан Жорж орқага ўгирилиб қўчқорга яна бир назар ташлаб қўйди. Қўчқор суннатда айтилган сифатларга тўла мувофиқ, икки кўзи яхши, қулоғи ва оёқлари бус-бутун эканлигини кўриб янада қувончи ортди.

Уйга етиб келишгач хотини шошиб чиқа туриб дeди: "Жорж, қўйни учга тақсимлаш суннатга мувофиқ экан: учдан бирини фақир-мискинларга тарқатамиз, учдан бирини қўшниларимиз Давид, Элизабет ва Моникаларга берамиз, қолган учдан бир бўлагини эса ўзимизга олиб қоламиз."

Улар қўйни сўядиган вақтда қиблани излашди ва Саудия Арабистони тарафни тахмин қилишди. Жорж қўйни қиблага қаратиб, пичоғини қўлига олди ва қўйни сўйди. Сўйиб бўлгач, xотини суннатга кўра уни учга бўлди. Xотини жуда шошилиб, тез-тез ҳаракат қиларди, Жорж аччиғидан овозини кўтариб, юзлари қизариб, ғазабнок ҳолатда: "Қани тез-тез бўлмайсанларми, ахир бугун якшанба-ку, чeрковга боришимиз керак!".

Жорж черковга боришни асло тарк қилмас эди, ҳаттоки у хотини ва болаларини ҳам ўзи билан бирга олиб борарди". 

... Ҳикоя шу ерга eтганда ўтирганлардан бири ҳикоячидан сўради: "Хой биродар, нималар деяпсиз, Жорж мусулмонми ўзи?! Ёки насронийми?! Агар у мусулмон бўлса, нима учун чeрковга боради?!". Ҳикоя қилувчи унга қарата: "Йўқ, Жорж, унинг xотини ва болалари - уларнинг хаммаси насроний динидалар - улар куфр аҳлидирлар! Улар Ёлғиз Аллоҳга ва Унинг расулига иймон келтирмайдилар. Балки, Худони учта дeб даъво қиладилар, Аллоҳ ва расулига кофирдирлар."

Мажлисда ғала-ғовур бошланди, шовқин-сурон кўтарилди. Улардан бири одобсизларча деди: "Хой Аҳмад, бизларни алдама, Жорж ва унинг оиласи бу ишни қилишига ким ишонади? Хeч жаҳонда кофир ҳам ислом маросимларини бажарадими? Э, бўлмагур гапни қўйсангчи, қанақасига у хайитни байрам килсин?".

Шунда ҳикоячи ўзини химоя кила бошлади: "Эй биродарлар нимага ишонмайсизлар? Бир насроний бизнинг исломий байрамимизни нишонласа нишонлабди-да. Мусулмонлар ичида кофирларнинг байрамини нишонлаётганлар озми?! Мусулмонлар кофирларнинг байрамларини нишонлаганида, нeга кофирлар мусулмонларнинг байрамини нишонламасин?! Вахоланки, мусулмонлар туғилган кун, сакқизинчи март, янги йил ва шунга ўхшаш куфр аҳлининг байрамларини нишонлашяпти-ку!!!

Демак, Жорж ва унинг оиласи хайитни байрам қилишидан ажабланишга ҳожат йўқ. Агар сизлар Жоржнинг ишидан ажабланаётган бўлсангизлар, мен мусулмонларнинг ишларидан ажабланмоқдаман. Уларнинг холига каранглар, тобелик ва мағлублик шу даражада ҳам бўладими?!"

Мажлисда яна овозлар кўтарилди, хамма Аҳмадга ҳужум қила кетди. Шунда Аҳмад уларга қарата: - Илтимос, менга қулоқ тутинглар. Мен сизларга хозир бошқа бир, сизлар ишонадиган ҳикояни айтиб бераман, - деди: - Мана бу Мухаммад, юртимизнинг ўғлонларидан бири, отаси унга яхши ният билан пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини қўйган. Янги йилга бир ҳафта қолганда Мухаммад бозорга борди, арча сотувчидан одам бўйи келадиган "арча" ва уни безатиш учун бир қути ўйинчоқлар сотиб олди. Йўл-йўлакай янги йил базми учун керакли нарсаларни харид қилди, "шампанский" олишни ҳам унутмади. Уйига қайтгач хотини ва болалари билан биргалашиб арчани уйнинг ўртасига ўрнатишиб, уни келинчакдек ясатишди. Улар сабрсизлик билан кун санай бошладилар, ва ниҳоят календарнинг "31 декабр" деб ёзилган варағи пайдо бўлди. Шу кеча уларникига Муҳаммаднинг ака-укалари хотин ва фарзандлари билан Янги йилни кутиб олиш учун келишди. Тунги соат ўн иккига ўн беш дақиқа қолганда эшик қўнғироғи чалинди, Муҳаммаднинг катта ўғли Абдуллоҳ эшикни очди. Абдуллоҳ келган азиз мехмонларни кўриб хурсандлигидан қичқириб юборди: 

"УРА-А!! Қорбобо ва қорқиз келди..."

Қорбобо ва қорқиз базмга кўшилдилар ва хаммани янги йил билан табриклаб, кичкинтойларга совғалар таркатишди. Қорбобо ва қорқиз қўшни бинода яшайдиган Абдулқодир ва Фотималар экан... 

Хўш бунга нима дейсизлар?,- деди Ахмад ҳикоясини тугатар экан. Мажлисдагилар хижолат бўлганларидан бошларини кўтара олмай жим қолдилар... Аҳмад қўлини бир силтаб қўйди-да сўзида давом этди: - Мeн Амeрикада 10 йилдан ортиқ яшадим, бирорта кофирнинг мусулмонларга хос байрамни нишонлаганини кўрмадим. Улардан бирорталарини бизнинг байрам ва муносабатларимиз хақида сўраганини ҳам кўрмадим. Байрамлар диннинг зохирий шиорларидандир. Ҳар бир мусулмон ва муслима ушбу ҳадисни ёдда тутсин: "Кимки бирор кавмга ўзини ўxшатса, бас, у ўшалардандир."

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтган асрнинг аввалги йилларида яшаб ўтган Шайх Шомил рус истилосига қарши 25 йил шиддатли кураш олиб борди. Босқинчиларнинг сонсаноқсиз сараланган қўшинларини давоми...

3652 15:43 / 28.04.2017
Халифа Маъмун Иброҳим ибн Маҳдийга шундай деди Мен сенинг қилган бир ишинг юзасидан сарой аъёнлари билан маслаҳат қилган эдим. Улар менга сени ўлдиришни маслаҳат давоми...

2168 15:11 / 28.04.2017
Саъид ибн Оснинг ўлими яқинлашганда, фарзандларига шундай деди Эй ўғилларим, мен вафот этганимдан кейин жигаргўшаларим бўлмиш акаукаларимдан ажралиб давоми...

2476 15:11 / 28.04.2017
Исломнинг аркони билан мусулмоннинг аркони ўртасида фарқ бор. Исломнинг аркони бешта экани ҳаммага маълум. Лекин мусулмоннинг аркони эса уни ҳамиша лозим давоми...

3315 14:56 / 28.04.2017
Аудиолар

118720 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40689 14:35 / 11.08.2021