1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Эй хотиржам-сокин жон...

15:33 / 28.04.2017 2325 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вал-фажр... Ўттизинчи жузънинг бошқа суралари каби бу сура ҳам инсон қалбини иймонга, тақвога, ҳушёрликка, тафаккурга чорлайди, «кўзингни оч», дея миясига тинимсиз турткилайди. Дастлаб, АЛЛОҲ Таоло борлиқ кўринишларига қасам ичиб, уларнинг инсон ҳаётидаги муҳим ўрнига эътиборни тортади: «Тошга, ўн кечага, жуфт ва тоқ (ракъатли намозларга), ўтиб бораётгаи кечага қасам...» Сўнгра тарих саҳифаларини варақлаб, ақл эгалари учун ўтган қавмларнинг ҳалокатида ибрат борлигни эълон қилади. Кейин эса, момоқалдироқдек даҳшатли ифодалар ила Қиёматнинг ҳайбатли тасвирини чизади, Ернинг чилпарчин бўлишини, кўзлар ола-кула бўлиб, қинидан чиқаёзишини, диллар қақшаб туришини, чунки у кунда ҳокимиятни, қозиликни улуғ жаббор мутакаббир бўлган зот АЛЛОҲ Таоло олишини хабар беради. Ана шу инсон ақлига сиғмас даражадаги даҳшат ва қўрқинчлар тасвири ортидан мўъмин жонга ғойибдан мулойим, роҳатбахш бир нидо келиши хуш-хабари янграйди: «Эй хотиржам-сокин жон, сен (АЛЛОҲ ато этган неъматлардан) рози бўлган (ва АЛЛОҲ Таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури) га қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига кир ва Менинг жаннатимга кир!» (27-30-оятлар) Сура Маккада, Исломнинг аввалила нозил бўлган. Тарихдан маълумки, у пайтда мусулмонлар кам сонли ва ожиз эдилар. Тарафларини оладиган, озору қийноқлардан ҳимоя қиладиган, улар учун туриб берадиган бир инсон йўқ эди. Аммо уларда Буюк далда бор эди: Иншиқоқ, Буруж, Ториқ, Вал-фажр... суралари. Улар ана шу далдалари билан мушрикларнинг ҳар қандай қийноқларига сабр қила олдилар. Таналари калтаклар зарбидан кўкариб аламланган бир пайтда, қалблари иймон нури ила хотиржам эди. 

«Эй хотиржам-сокин жон...» 

Ушбу ва ундан кейинги оятларда жаннат бўйи уфуриб турибди. Дарҳақиқат, бу бўйни туйган жон Парвардигорига бўлган эътиқоди туфайли хотиржамдир. Йўлининг аниқлигидан, АЛЛОҲ тақдир қилганидан бошқа иш бўлмаслигидан, устида ҳамма нарсани кузатиб турган Зот уни ёлғиз ташлаб қўймаслигидан, бошига қуйилиб келиши мумкин бўлган машаққатлару тангликлардаи хотиржам. Шунчалик хотиржамки, заррача шубҳага бормайди. Шунчалик хотиржамки, йўлидан қилча чекинмайди. Шунчалик хотиржамки, иймонида дудуқланмайди, хавф-хатарлар олдида ўзини йўқотиб қўймайди... 

Аллома Хафиз ибн Касир Вал-фажр сурасига ёзган тафсири сўнгида «Ажойиботлар» китобидан қуйиидаги ривоятни келтирган: «Қубос ибн Абу Хошим бошидан ўгган воқеани шундай ривоят қилади: «Рум шаҳридаги жангда асир тушдим. Подшо биз тутқунларнинг хаммасини тўплаб, динни таклиф қилди. Бош тортганинг бўйни узилажагини айтди. Шунда уч киши муртад бўлди. Аммо уларнинг тўртинчиси масиҳийликни қабул қилмади. Сўнг унинг бўйнига қилич уришди. Боши уша ердага дарёга сапчиб тушди. Танадан айрилган калла сувга бир ботиб, сўнг юзага қалқиб чиқди-да, ҳалиги уч кишига қараб, исмларини айтиб чақирди ва: «АЛЛОҲ Таоло китобида бундай деган», деб Вал-фажр сурасининг охирги тўрт оятини ўқиди, кейин чўқиб кетди. Бу воқеанинг гувоҳи бўлиб турган насоролар мусулмон бўлишларига оз қолди. Халиги учтаси бўлса, дарҳол Исломга қайтди. Кейинроқ халифа Абу Жаъфар Мансур юборган қўшин бизни халос этди». Бу ҳикоя иймонида хотиржам бўлган жоннинг албатта, Парвардигори ваъда қилган жаннатни топишига кичик бир хабар, холос.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Зарийат18 Ояти каримада истиғфор айтишга саҳар вақтини хослаб қўйилганининг ҳикмати бор. Чунки саҳар вақтида дуо ижобат давоми...

2183 14:51 / 28.04.2017
Ўтган асрнинг аввалги йилларида яшаб ўтган Шайх Шомил рус истилосига қарши 25 йил шиддатли кураш олиб борди. Босқинчиларнинг сонсаноқсиз сараланган қўшинларини давоми...

3725 15:43 / 28.04.2017
Товуқнинг катагидай кулбаларда яшаган отаоналаримиз... бузуқ ҳаволарда, зах ва зимистон ҳужраларда намоз ўқирдилар. Совуқларда узоқлардаги жилғаларга бориб, давоми...

2218 15:31 / 28.04.2017
Шайҳ Холид Рошиднинг quotМаъсиятлар уммонига чўкканларнинг аҳволиquot деб номланмиш китобларида quotҚани энди, бормасайдиquot деган ҳикоя эътиборимизни ўзига тортди. давоми...

3042 15:38 / 28.04.2017