1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Васият қилиб қолдирадиган мол-давлатим йўқ

15:14 / 28.04.2017 2622 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳи ўзларидан ўн бир ўғил қолдирдилар. Вафотларидан кейин ҳар бир ўғилга бир динорнинг саккиздан бири тегди. У зот вафотлари чоғида: “Эй ўғилларим, менинг васият қилиб қолдирадиган молу давлатим йўқ” дедилар. 

Ҳишом ибн Абдулмалик ўзидан ўн бир ўғил қолдирди. Вафотидан кейин ҳар бир ўғилга бир миллион динордан тегди. Бироқ Умар ибн Абдулазизнинг ўғилларини ҳеч ким камбағал ҳолатда кўрмади. Улар доимо бой, ўзига тўқ бўлиб яшашди. Ҳатто улардан бирлари Аллоҳ йўлида курашга чиққан юз мингта чавандозни керакли қурол-аслаҳа ва кийим-бош билан, уларнинг отларини эса, етарли ем-ҳашак билан таъминлади. 

Ҳишом ибн Абдулмаликнинг фарзандларига эса кўп мерос тегишига қарамасдан, уларнинг барчаси камбағал ҳолатда яшади. Уларни ҳеч ким бой-бадавлат ҳолда кўрмади. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтган асрнинг аввалги йилларида яшаб ўтган Шайх Шомил рус истилосига қарши 25 йил шиддатли кураш олиб борди. Босқинчиларнинг сонсаноқсиз сараланган қўшинларини давоми...

3722 15:43 / 28.04.2017
Дунёнинг турли хайрия ташкилотларидан келадиган пулларни тақсимлаш бўйича иш юритадиган корхоналар ҳар бир мамлакатда бор. Ўзбекистонда ҳам ана шундай ишларни давоми...

7811 15:41 / 28.04.2017
Билинг Чиндан ҳам қиёмат куни одамларнинг энг бахтиёри ва аҳволи жуда ҳам чиройли бўлганлари Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатда бениҳоя кучли бўлганларидир. давоми...

2954 15:32 / 28.04.2017
Бугунги кунимизга назар ташлаб, ибратли воқеаларнинг деярли ҳар куни содир бўлаётганини кўрамиз. Аммо бугунги дастуримизда яқин ўтмишга сайр этиш ниятимиз бор. давоми...

2362 15:35 / 28.04.2017