1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Бировларнинг ҳожатини чиқаришга шошилинглар!

15:11 / 28.04.2017 2496 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саъид ибн Оснинг ўлими яқинлашганда, фарзандларига шундай деди: “Эй ўғилларим, мен вафот этганимдан кейин жигаргўшаларим бўлмиш ака-укаларимдан ажралиб кетманглар. Мен уларга қандай муомала қилган бўлсам, сизлар ҳам шундай муомала қилинглар. Уларни ўз муаммолари юзасидан бировларга мурожаат этишга мажбур қилиб қўйманглар. Кимки бировдан бирор ҳожатини сўраса, изтиробга тушади, ҳаяжонланиб, тили айланмай, каловланиб қолади. Бундай одамнинг айтмоқчи бўлган гапини юзидан билиб олса бўлади. Уларга сўрамасларидан олдин сўрамоқчи бўлган нарсаларини беринглар. Мен ҳеч кимни тўшагига ётаётганда эҳтиёжлари ҳақида ўйлашини истамайман. Қўлингиздан келганича уларни бундай аҳволга тушиб қолишларидан қутқаринг. Мен бир кишига бирор нарса берсам, минг ҳижолат билан сўрашининг эвазига беришни ёқтирмайман.  Улар сўрамасидан олдин мушкули борларнинг мушкулини осон қилишга, ҳожатмандларнинг ҳожатини чиқаришга шошилинглар”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунимизга назар ташлайдиган бўлсак, ажиб воқеаларга гувоҳ бўламиз. Яқинда ана шундай ибратли ходисалардан бири Гулистон шаҳрида рўй берди. Гулистонлик давоми...

2867 15:35 / 28.04.2017
Халифа Маъмун Иброҳим ибн Маҳдийга шундай деди Мен сенинг қилган бир ишинг юзасидан сарой аъёнлари билан маслаҳат қилган эдим. Улар менга сени ўлдиришни маслаҳат давоми...

2188 15:11 / 28.04.2017
Ҳикоя қилинишича жиноят қилган бир аъробийни волийнинг олдига муҳокамага олиб келиб, унинг қилган ишлари ва устидан тушган шикоятлар ёзилган китобни унга давоми...

2356 14:54 / 28.04.2017
Билинг Чиндан ҳам қиёмат куни одамларнинг энг бахтиёри ва аҳволи жуда ҳам чиройли бўлганлари Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатда бениҳоя кучли бўлганларидир. давоми...

2946 15:32 / 28.04.2017