1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Olimning o‘limi bilan Islomda bo‘shliq paydo bo‘ladi

21:37 / 27.04.2016 3210 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрий (ра) айтадилар: “Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар билан йўл топишади. Агар кўздан йўқолиб, зулматда қолса, қаёққа юришини билмай, ҳайрон қолишади. Олимнинг ўлими билан Исломда бўшлиқ пайдо бўлади. Вақт ўтса-да, бу бўшлиқни бирор нарса тўлдира олмайди”. Албатта бу ерда гап илм борасида кучли бўлган инсонлар ҳақида кетмоқда. Билимсизлик билан сўровчиларга фатво бераётганлар бундан мустаснодирлар.

Билимсиз равишда фатво бераётганлар қанчалар кўп. “Намоз ўқимаса ҳам бўлаверар экан, ароқни ичиши эмас маст бўлиб кўчада тўполон қилиши харом экан, у экан, бу экан” деган гапларни айтадиганлар ҳар қадамда учраб туради. Баъзи-бир чаласаводлар эса, икки-уч оғиз нарсани чала ёдлаб олиб, мусулмонларни ярмидан кўпини кофир ёки мушрикка, дунёдаги аксар нарсаларни чиқариб юрадилар. Икки тамон ҳам Аллоҳдан қўрқмайди, охиратни ўйламайди. Билиб туриб тўғрисини айтадиганлар ҳам оз эмас, дунёнинг мансабини ўйлаб, бойларга, амалдорларга ва зўравонларга яхши кўринаман деб шариатни ҳукмини эмас ўшаларни хохишини айтаётганлар ҳам маълум ва машҳур. Бу икки ҳолат ҳам ўз эгалари ва мусулмонлар бошига кўпгина бало-офатлар ёғдириши турган гап. Бундай бало-офатлардан қутилиш учун ҳар ким ўз чегарасини билиши керак. Билмаган лаёқатсиз кишилар, инсоф қилиб диний ишларга аралашмаслиги фатво беришга ўтмасликлари фарз. Ким фатво бермоқчи бўлса, хато гапни айтса гуноҳи ўзининг бўйнига бўлишини ўйлаб қўймоғи лозим. Билган кишилар эса Ислом таълимотларини, шариат ҳукмини билган нарсасини тўғрилигича етказиши лозим ва лобуд. Агар тўғрисини айтиш жонига таҳдид соладиган бўлса жим турсин. Лекин ёлғон гапириб, тўғри нарсани билиб тескарисини айтмасин. Билмаган одамларни бир оғиз сўзи билан қанчадан-қанча одамлар залолатга кетишига, гуноҳга ботишига сабаб бўлади. Беш кунлик дунёнинг матоҳини деб ўзини ҳам ўзгаларни ҳам оҳиратини куйдирмасинлар. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, quotОдамларнинг ўлимдан кейин ахволлариquot мақоласини ислом.уз сайти орқали ўқидим. Мақолада quotАбу Зар разияллоҳу анҳу деди давоми...

2387 07:56 / 26.12.2018
Ҳазрат, Сизга қуйидаги саволлар билан мурожат қилмоқчи эдим1. Агар рўзада ёлғон гапириб қўйса, рўза бузиладими ёки гуноҳкор бўладими 2. Мен ўқишга кечқурун бораман давоми...

3922 15:56 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Иброхим алайхиссалом Ироқ калдонийлари орасида осиб улғайдилар, Ислом тарихи китобидан. Ироқ калдонийлари кимларquotЗикр аҳлидан сўрангquot давоми...

2123 08:18 / 10.01.2019
Фарзанд туғилгач отаона унга замонавийrdquo исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач, унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва давоми...

4133 15:41 / 24.04.2016