1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Шом намозидан кейин Қуръон ўқиб бўлмайди дейишди.

21:16 / 27.04.2016 7198 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шом намозидан кейин Қуръон ўқиб бўлмайди дейишди. Чиндан ҳам шундайми?

Намозлардан кейин ўқиладиган тиловати Қуръонлар намозга ҳеч қандай алоқаси йўқ нарсалар. Яъни намозни амалларини ҳисобланмайди, фақат бизни диёрларимизда савобни кўпроқ олиш, Қуръонни яхшироқ ўқиш, кўпроқ эшитиш ҳамда ўтганларга бир бағишлаб қўйиш мақсадида жорий қилиб одатга айланиб қолган бир ҳолат. Бундай қироатларни намоздан ҳисобламаслик лозим, намоз салом бериш билан тугайди. Бу намоздан кейин қилинадиган одамлар одатига айланиб қолган савобли ишлардан бири ҳисобланади. Ана шу нарса урф бўлиб турганда шароитга қараб, бизни диёримизни одамлари шом намозидан кейин одатдаги бошқа намозларда қиладиган қироатларини қилмаганлари учун шу нарса жорий бўлиб қолган. Бу дегани шомдан кейин Қуръон ўқиб бўлмайди дегани эмас, балки "масжидларда одамлар шомдан кейин Қуръон ўқишга одатланмаганлар" десак бўлади. Хоразмда ўқишади, ўрганиб қолишган шунга мана шу нарсани биз тушунишимиз керак, англаб етишимиз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Бирга ишлайдиган ҳамкасбим учрашувларга муттасил равишда огоҳлантирмай бир, бир ярим соат кечикиб келади. Шу пайтда менинг жаҳлим чиқади. Лекин унга ҳеч давоми...

2660 20:17 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ умризга, амализга барака берсин. Устоз ҳозир биз ишлайдиган қурилишда пива ичишга одатланишяпти, олдин давоми...

4503 08:00 / 04.11.2017
Савол Азиз Устоз, Шайх хазратлари, сафардалигимиз туфайли, ахли аёлимиз ва оиламиз Ватанимизда бўлганлиги сабабли, Рамазон ойида сахарликка туриш, сахарлик қилиш давоми...

5175 05:13 / 04.06.2017
Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳ, Устоз Саволим бор эди... Тақво билан фатвони ўртасида қандай фарқ борСаволим такрор ё ноуърин берилган буълса мени давоми...

2550 20:57 / 24.04.2016