1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бугунги кунда турли газеталарнинг саҳифаларида машҳур кишилар

20:57 / 27.04.2016 2810 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда турли газеталарнинг саҳифаларида машҳур кишилар билан, санъаткорлар билан учрашувлар қилиш урф бўлган. Улар эса турли мавзулардги фикрларини билдирар эканлар, гап орасида Аллоҳ лафзини айтадилар. Кейин эса бу газеталар турли нопок ерларда ётади. Бу муаммони ҳал этиш учун бирор ҳаракат борми?

Албатта Аллоҳнинг номи Қуръони карим оятлари, Пайғамбар с.а.в. нинг исми шарифлари ва шунга ўхшаган ёзувлар оёқости бўлиши, нопок жойларга тушиши, ерларда ётиши мутлақо мумкин эмас. Ва шунингдек бошқа гап-сўзлар, маълумотлар ёзилган варақлар қоғозларни ҳам нопок ерларга оёқостига ташлаш ёки ўзи кўзланган мақсаддан бошқа ҳожатларга ишлатиш мумкин эмас. Чунки буларнинг барчаси илм ҳисобланади. Ёзилган нарса ўрганиш маълумот олиш мақсадида чиқарилган бўлади, уни оёқости қилиш, ифлос ерларга ташлаш ёки бошқа мақсадларга ишлатиш маъносида бўлмайди. Шунинг учун аввало бу борада қилинадиган ишимиз тушунча бўлдиши керак. Тушунча умумий исломий фикр ҳукм шуки ёзуви илм олиш мақсадида қилинган нарсани бошқа мақсадга ишлатиш қоғоз шаклида ёзув шаклида ва бошқа бўлса мутлақо мумкин эмас, яхши эмас. Энди ана шу қоғозда, ёзувда Аллоҳнинг исми, Қуръони карим оятлари, Пайғамбар с.а.в. нинг исми шарифлари, ҳадислари ва шунга ўхшаган нарсалар бунинг демак ман қилиниши яна ҳам куяаяди яна ҳам оғир бир ҳолатга ўтади. Шунинг учун аввало бу ишларни қилишни тийилиш, уни ман қилиш маъносида тушунтириш ишлари олиб боришимиз керак. Иккинчидан биз диний идорада газет шунга ўхшаган нарсаларни чиқарганимизда устига ёзиб қўйилар эди. Бу матбуот нарсасида Аллоҳнинг исми, Қуръон оятлари келади шунинг учун нолойиқ жойларга қўйиш, ташлашни мумкин эмаслигини эълон қиламиз деган маънода кўрсатмалар ёзиб қўйилар эди, кўзга кўринадиган жойларга. Ва шунга ўхшаган бошқа бир услубларни ҳам қўллаб маданий бўлишимиз керак. Ислом маданиятининг бир ажралмас қисми сифатида мана шу нарсага алоҳида эътибор билан қарашимиз керак бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволРасул билан Набийнинг фарқи нимадаЖавоб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНабий ва расул орасидаги фарқ. Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча давоми...

4920 18:05 / 17.04.2017
Фарзанд ёшлигида ташлаб кетган отасидан воз кечиши мумкинми Бир дўстимизни отаси билан яраштириш учун ҳар қанча тиришмайлик, у .Мени тирик етим қилган отамдан воз давоми...

3520 18:49 / 24.04.2016
Бугунги кунда авлиёлар борми Тарихда улар қандай кароматлар кўрсатишганАвлиёлар Аллоҳга яқин инсонлар, ўзларининг ихлослари билан, ибодатлари билан, нафл давоми...

8678 20:58 / 27.04.2016
Савол Хурматли Шайх хазратлари мен асаб касалликлари буйича шифокорман, хусусий шифохонада ишлайман. Бизда бош мия фаолиятини, асаб тизимини текширадиган давоми...

3274 21:05 / 25.04.2016