1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Жума кунлари намоз ўқиш учун масжидга борар эканмиз

20:46 / 27.04.2016 2744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жума кунлари намоз ўқиш учун масжидга борар эканмиз, масжидга кириб олиш катта матонатни талаб этади. Чунки, масжид атрофини ўраб олган тиланчи лўлилар ўтишга йўл бермайдилар. Бу кабиларга қандай муносабатда бўлиш керак ва уларга «қутулиш» учун берилган пул садақа ҳисобига ўтадими?

Албатта, тиланчилик маданиятсизликни, диний таълимотларга амал қилмасликнинг ёрқин намуналардан бири ҳисобланади. Тиланчилик иложи қолмаганда, яшашга восита топа олмай, бир марта тўймаса аҳволи оғир бўлиб қоладиганда сўрашга рухсат берилган. Бу ҳам ўша иффат билан, ўзини ҳорламасдан сўраш маъноларига рухсат берилган. Ана шундай ишларда қатнашган, уларга нарса берган, хайри-садақа қилган одамларга савоблар ваъда қилинган. Лекин, бу савол эгалари шикоят қилаётган бугунги кунни тиланчилари кўплари қорни тўқ, кийими бут, бир неча кунга етадиган даромадлари ҳам бор кишилар, тиланчиликни ўзларига касб қилиб олган одамлар хисобланади. Турли юртларда, турли халқларда тиланчилик хатто катта бир жиноий бир гуруҳга айлангани, одамларни алдаб ёш болаларни кўтарган бўлиб кўриниб яна бошқа ҳолатларга ўзини солиб шу тиланчилик орқали бойлик тўплаш ва уни уюштирганларга улуш бериш ҳолатлари борлиги ҳам ҳаммага маълум ва машҳур. Ана шу маънода биз ҳаммамиз бу салбий кўриниш ҳолатга қарши бўлишимиз керак. Муҳтожга ёрдам бериш яхши, қорни очни тўйдириш яхши, усти юпунни кийдириш яхши, лекин, ҳаммасининг чегараси бўлиши керак. Йил ўн икки ой, умрини ҳаммасини меҳнат қилиш, ҳалол пул топишдан қочиб тиланчиликни касб қилиб олганларни ҳеч ким мақтай олмайди. Барваста, соғ-саломат, бақувват эркак кишилар ҳам кўчама-кўча юриб тиланчилик қилаётгани, одамларнинг уйларини қўнғироқларини чақириб, эшикларини тақиллатиб, "тиланчи келди" деса нон олиб чиқиб берса "менга пул керак нон керак эмас" деяётганлари. Яна қандайдир "менга бермасанг бошингга бало келади у бўлади бу бўлади" деб одамларни қўрқитаётганлари. Мозорлар атрофида масжидлар, ибодатхоналар атрофида туриб олиб янги келган одамни атрофидан ўраб ҳужум қилишиб қўлидаги киссасидаги нарсаларни ҳолатларигача етиб бораётган, маркаблар, автомашиналар тўхтайдиган, секинлайдиган жойларга қатор– қатор тизилиб олганлар ҳамма ҳаммаси уят, номус, нотўғри ва ноинсоний, номаданий бир ҳолат ҳисобланади. Шунинг учун хайри-садақа бўлса, ҳақиқий бир мухтож инсонларга, қийналиб қолган инсонларга бериш керак. Бундай касб қилиб олганларга бермаган одам гуноҳкор бўлмайди, уни устига бу саволда айтилганидек улардан «қутулиш» маъносида берилган нарсани ҳам албатта фойдаси бўлмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум 1 Баракали инсон бор. Улар келган жойда барака бўлади деган гап сўзлар тўғрими 2 Ин шаа Аллоҳ ҳижобга кирмоқчи эдим. Уйда акаукамни олдида ҳам давоми...

2896 09:33 / 08.03.2019
СаволШайх ҳазратлари вилоятлардан тошкентга кунда одам ташиб кира қилаётганлар юлда ва тошкентда намозни қаср ўқийдимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳа.

4135 08:55 / 07.01.2018
Бугунги кунда авлиёлар борми Тарихда улар қандай кароматлар кўрсатишганАвлиёлар Аллоҳга яқин инсонлар, ўзларининг ихлослари билан, ибодатлари билан, нафл давоми...

8685 20:58 / 27.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сиз томондан берилаётган жавобларни мириқиб ўқийман. Аллоҳнинг Ўзи сиздан рози бўлсин. Мен ҳеч қачон ҳадисларга шубҳа давоми...

2672 15:30 / 24.04.2016