1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Инсондаги дангасаликни қандай кетказиш мумкин?

20:14 / 27.04.2016 3787 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Инсондаги дангасаликни қандай кетказиш мумкин? Доим қолдирмасдан намоз ўқиш, илм олишга иштиёқ ва ғайратни уйғотиш ҳамда уни сўндирмаслик учун нималар қилиш лозим? Бунинг учун қандай дуо ёки чораларни тавсия қилган бўлар эдингиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Дангасаликни кетказиш учун аввало Аллоҳ таолога тақво қилиш, У зот ҳар бир нарсани кўриб, билиб, ҳисоб-китоб қилиб турганини ҳис этишга одатланиш керак.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кечқурун бўлса «Амсайна ва амсал мулку лиллаҳи, вал ҳамду лиллаҳи, лаа илаҳа илаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр. Робби асъалука хойра маа фии ҳазиҳил лайлати ва хойра маа баъдаҳаа ва аъузу бика мин шарри маа фии ҳазиҳил лайлати ва шарри маа баъдаҳаа. Роббии аъузу бика минал касали ва суъил кибари. Роббии аъузу бика мин азабин финнари ва азабин фил қабри», дер эдилар.
Қачон субҳ бўлганида «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи» деб худди шуни айтар эдилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Дуонинг маъноси: «Кечга кирдик ва мулк ҳам Аллоҳники бўлиб кечга кирди. Ҳамд Аллоҳга бўлсин! Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ илоҳи маъбуд йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир. Унинг шерига йўқ. Мулк уники ва ҳамд Уники ва У ҳар бир нарсага қодирдир. Роббим, Сендан ушбу тундаги нарсанинг яхшилигини ва ундан кейинги нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан ушбу тундаги нарсанинг ёмонлигидан ва ундан кейинги нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим, Сендан дангасаликдан ва катталикнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим, Сендан дўзахдаги азобдан ва қабрдаги азобдан паноҳ сўрайман».
«Тонгга кирдик ва мулк ҳам Аллоҳники бўлиб тонгга кирди» дея охиригача ўқи-лади.
Ушбу ривоятда келган дуони яхшилаб ёд олиб, эрталаб ва кечқурун бўлганида аниқроғи бомдод ва шом намозларидан олдин доимий равишда ўқиб юришга одатланиш лозим.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эй Аллоҳим! Ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан Сендан паноҳ сўрайман», дер эдилар». Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Масжид дарвозаси устида иккита фаришта келган одамларни рўйхатга олишар экан. Домла маърузани бошлаши билан ёзишни тухтатиб домлани ёнига давоми...

4045 10:32 / 04.07.2018
Ассалому алайкум Ҳомиладорман. Ҳамма билади, лекин эгизаклигини билишмайди. Акамни қалби кемтик. Бизларда фарзандини туғиб бировга бериш мумкинми Акам рози давоми...

2548 08:51 / 28.09.2019
Ассалому алайкум Мен техника воситаларига қизиқаман. Шу жумладан телефон ва гаджетларга ҳам. Яқинда нархи бир миллион сўмдан ортиқроқ бўлган қулоқчин олмоқчи давоми...

1997 12:07 / 11.11.2018
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен дорихонада фаолият юритаман ва айрим дорилар хусусида турли саволлар вужудга келади. Яъни овқат ҳазми учун давоми...

6491 10:05 / 03.02.2018