1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Искандар Зул-қарнайн қурдирган девор қиёматдан олдин чиқади» дейишади.

20:04 / 27.04.2016 3502 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Қуръонда «Искандар Зул-қарнайн қурдирган девор қиёматдан олдин чиқади» дейишади. Ўша девор қаерда? Буни ҳозир билиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало Қуръондаги девор-«сад», яъни «тўғон» қурган инсон Зулқарнайн экани айтилган, лекин Искандар деган сўз йўқ бу ерда, бу адабиётда, яъни адиблар ёзган қиссаларда ўша амални қилган одамни Искандар дейиш одати бўлган. Зулқарнайн деворни қурган, қурдирган эмас. Уни қуриш чоғида ўша ерда яшайдиган мусулмонлардан ҳашарга чақириб, ёрдам сўраган. Ўша девор қиёматдан олдин чиқади, деган гапга келсак, девор қиёматдан олдин чиқмайди, балки ўша сад, яъни тўғонни Залқарнайн Аллоҳнинг амри билан Яъжуж-Маъжуж деб аталган ўта бузғунчи жонзотларнинг йўлини тўсиш учун қуриб қўйган. Ана ўша Яъжуж-Маъжужни дунёга тарқалишдан мазкур тўғон тўсиб туради. Қиёмат қоим бўлиши яқинлашганда унинг аломатларидан биттаси Яъжуж-Маъжужлар ўша девор-тўғонни бузиб ер юзига тарқалишади. Девор ўзи чиқ-майди. Девор машриқ тарафда экани Қуръонда зикр қилинган, лекин ўша машриқ-нинг қаерида, қайси ўлкасида-ю, қайси кенгликда, бу ҳақда маълумот йўқ. Буни одамлар шунақа нарса бор экан, тўғон бор экан, деган гаплардан хулоса қилиб, ҳар хил тахминларни айтганлар, жумладан буюк Хитой деворини ўша нарса деган хаёлга бориб қолганлар ҳам бор, лекин булар тўғри эмас. Тўғоннинг қаердалигини, ҳажмини, қачон бузилиб унинг ортидан Яъжуж-Маъжужлар чиқишини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Иккинчидан бундай нарсаларни қидириб топиб аниқлашни Аллоҳ таоло бизга амр қилмаган, балки бу нарса тўғрисида Қуръонда келган ҳақиқатни билишнинг ўзи билан кифоялансак яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Шайх ҳазратлари, чап қўлда чой қуйиб ичиш мумкинми Бу борада домлалардан ҳам сўрадик. Бир домла мумкин, яна бир домла мумкинмас деди. Бу ҳақда нима дейсиз Биз давоми...

4807 19:57 / 26.04.2016
Ассалому алайкум, Шайх жаноблари. Аллоҳ ўзига маълум бўлган гуноҳларимизни мағфират қилган бўлсин. Сизга зино тўғрисида мурожаат қиляпман. Агар бу тўғрида қанча давоми...

17182 16:06 / 27.04.2016
Динимиз инсонларни ҳар ишда, ҳар ҳолатда сабрли бўлишга чорлайди. Сабр шунчалик яхши фазилат экан, унинг банданинг ҳаётида қандай фойдалари бор Сабрrdquo деганда, давоми...

3185 14:18 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Мен 8 йилдан бери биринчи турмушим билан яшамайман бир қизим бор қизимни отаси жавобимни бермаганди. Ўзи хозир оилали, менга ёрдам бермайди 1 ярим давоми...

2517 10:03 / 21.01.2019