1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

аёл киши ҳайз вақтида ўқий олмаган намозлари қазосини ўқиб бериши фарз

16:24 / 27.04.2016 2793 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Саволимиз шундан иборатки, аёл киши ҳайз вақтида ўқий олмаган намозлари қазосини ўқиб бериши фарзми?
Кўп манбаларда қазоси ўқилмайди, деб берилган, лекин Абдулазиз Мансур таржимасидаги Қуръони Каримнинг (2004 йил) Бақара сураси 222-оятига берилган изоҳда ҳайз пайтида ўқилмаган намознинг қазоси ўқиб берилади деб ёзилган.
Сиздан шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қилиб қоламиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Саволингизга «Мухтасари Виқоя» матни ва унинг шарҳи ила жавоб бераман.
«Ҳайз намоз ва рўзани ман қилади.
Рўза қазо қилинади, намоз қазо қилинмайди».
Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
«У киши айтадики, Оиша розияллоҳу анҳодан:
«Нимага ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўрадим.
«Нима, сен Ҳарурийямисан?!» деди.
«Мен Ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман», дедим.
«Ўша нарса бизда ҳам бўлар эди. Бас, рўзанинг қазосини тутишга амр қилинар эдик, намознинг қазосини ўқишга амр қилинмас эдик», деди». Бешовлари ривоят қилишган.
Рўза йилда бир марта фарз бўлади. Ҳайз кўрган аёл маълум кунларнинггина рўзасини қазо қилади. Шунинг учун рўза савобидан маҳрум бўлмаслиги юзасидан унинг қазосини тутади.
Намоз эса ҳар куни беш марта фарз, ҳайз кунларида қолдирилган намоз сони кўпайиб кетади. Бунинг устига аёл киши ҳар ойда ҳайз кўради. Бу ҳар ойда такрор машаққат дегани. Шунинг учун, ҳайз кўрган аёлдан намозни қазо қилиш талаб қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен дорихонада фаолият юритаман ва айрим дорилар хусусида турли саволлар вужудга келади. Яъни овқат ҳазми учун давоми...

6518 10:05 / 03.02.2018
Ассалому алайкум Қайнонам кеча жанозага бориб келдилар. У ердаги отин аёлларнинг ўраниши ҳақида маъруза қилибди ва айтишларича келинларни бир уйда яшайдиган давоми...

2881 08:17 / 16.08.2019
Мен спортга жуда қизиқаман, кўпдан бери сузиш, енгил атлетика каби турлари билан мунтазам шуғулланаман. Мени бир савол қизиқтиради Ислом дини спортга қандай давоми...

5184 15:31 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Қўрққанда қулоғини тортиб қўядиганла, кўз текканда базилар бази одамларга бориб силаб қўйишларини айтишади. Бу ширкми Яъни ундан шифо кутади, давоми...

4308 06:10 / 11.09.2018
Аудиолар

121379 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42885 14:35 / 11.08.2021