1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Таҳажжуд намозининг қоидаларини тушунтириб берсангиз

16:06 / 27.04.2016 2846 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, Шайх жаноблари. Сиздан бир илтимосим бор, Таҳажжуд намозининг қоидаларини тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир.
Аллоҳ таоло:
«Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса», деган. (Исро, 79)
Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тар-ғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз таҳажжуд намози, деб аталади.
Шунингдек, бу намоз қиём намози, деб ҳам айтилади. Аввал бошида бу намоз вожиб бўлган эди. Бир йилчадан кейин вожиблиги насх қилинган.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки, у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«У жисмдан дардни қувувчидир» ҳам дейилган.
Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Шайх ҳазратлари рўза рамазон ойи муборак болсин. Мен Россия давлатидаман ҳазрат бу ерда рўза 9 июльхайит 8 август деб белгиланган. Биз рўзани 9 июльда давоми...

5435 22:57 / 31.05.2017
СаволЯкка намоз ўқиганда масалан хуфтонни аъзон айтгач намозга нийят қилиб, қўллар боғланса, сўнг дарров такбир айтмаганлиги ёдига тушиб қолса, намозда давом давоми...

3831 17:45 / 17.10.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх жаноблариЯқинда бир намозхон эчки терисидан қилинган махси кийиб юрганимни кўриб, бу махси таҳорат ушламайди, бу ҳақда фатво чиққан давоми...

3312 16:35 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Витр намозида қунут дуосини ўқишдан аввал қўлни кўтариб такбир айтишда бошим эгик ҳолатда, нигоҳим жойнамозда давоми...

3870 09:05 / 22.01.2018