1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлганми.

16:03 / 27.04.2016 3193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳурматли Шайх, сизга қуйидагича саволларим бор эди:
1. Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлганми. Домламизнинг айтишига кўра ва тарих китобларимизда ёзилишича, у Мовароуннаҳр аҳолисининг кўпчилигини қатл этган, қишлоқларни вайрон этган, қадимий урф-одатларни оёқ-ости қилган эмиш.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлмаган.
У киши ҳақида айтилган гапларга қўшилиб бўлмайди. Албатта, диёримизга Ислом у киши бошчилигидаги фотиҳлар орқали кирган. Сизга Қутайба ибн Муслим ҳақида ажойиб бир ҳодисани келтиришимиз мумкин.
Бундан ўн тўрт аср илгари мусулмонларнинг муқаддас китобида бошқа дин ва мафкура эгаларига, душманларига ҳам қонун бўйича мусулмонлар билан бир хилда ва тенг муомала қилиш ҳақидаги оятларнинг битилиши, уларга оғишмай амал қилиниши инсон ҳуқуқлари масаласидаги жаҳон тарихининг олтин саҳифаларидир.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, балки таълимотлар олтин саҳифалигича қолиб кетмаган, балки ҳаётга тўлиқ татбиқ қилинган. Бунга мисоллар кўп. Лекин шартимиз фақат биргина мисол келтиришга имкон беради, холос.
Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий бошчилигидаги мусулмон фотиҳлар Самарқандга аввал у ернинг аҳолисига Исломга кириш, аҳднома тузиш ёки уруш қилишдан бирортасини танлашни таклиф қилмай, Ислом қоидасини бузган ҳолларида тўғридан-тўғри кириб олдилар. Ерли аҳоли бу иш Ислом қоидасига хилоф эканлигини англаб етганидан кейин халифага шикоят хати юбордилар. Халифа бу ишни кўриб чиқишни қозига оширди. Қози Қутайба ва унинг одамлари Самарқандни ташлаб чиқишлари лозимлиги ҳақида ҳукм чиқарди. Бу дунё тарихида ғолиб халқ қозисининг мағлуб халқ фойдасига чиқарган биринчи ҳукм эди. Қутайба аскарлари билан самарқандликларга узр айтиб чиқиб кетди. Буни кўрган Самрақанд аҳолиси Исломга кирди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Телеграмм каналларида бир видеога кўзим тушиб қолди. У видеода айтилишича қуёшдан овоз келаётганмиш. Арабчадан таржима қилинса quotХали жавоб давоми...

2986 09:36 / 10.03.2019
1. Иймонга келишдан, Исломни қабул қилишдан мақсад динни ҳимоя қилиш эмасми2. Динни қандай йўллар билан ҳимоя қилиш керакЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

2489 16:03 / 27.04.2016
САВОЛ Фарзанд туғилгач отаона унга суюб исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва маросимлар давоми...

9160 18:50 / 26.04.2016
СаволҲазрат Аллоҳга беадад шукр кийим савдоси билан шуғулланаман ҳар ҳафта тошкентга товарга борамиз андижондан 7соатда етиб борамиз бу орада 2 ёки 3 маҳал давоми...

4839 01:29 / 19.04.2017