1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Замонавий контрацептив воситалар

20:06 / 26.04.2016 5916 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Замонавий контраъептив воситалардан фойдаланиш ҳақида Ислом дини қандай кўрсатмалар беради?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Замонавий ҳомилани ман қилувчи воситалар, албатта, бизнинг замонамизда чиққан.
Қуръони карим нозил бўлиб турган пайтда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётда юрган пайтларида, саҳобаларнинг даврларида, тобеъинларнинг даврларида, табаъ тобеъинлар, кейинги мужтаҳид уламоларимизнинг даврларида бу каби воситалар бўлмаган.
Ҳомилани ман қилувчи воситалар яқин орада юзага чиқди, уни албатта Ғарбдаги халқларнинг вакиллари, мутахассислари чиқаришди.
Шунинг учун бу нарса аввал Ғарбда жорий бўлиб, татбиқ қилиниб, кейин шарққа, мусулмонлар яшайдиган юртларга ҳам кириб келди, шунинг учун ҳозирги саволга ўхшаш саволлар мусулмон уламоларига мусулмон кишилар томонидан бериладиган бўлди.
Буни уламоларимиз ўрганиб чиқдилар. «Қадимда шунга ўхшаш бирор ҳодисалар, амалиётлар бўлганмикан?» деган саволларга ўша пайтда арабларда «азл» деб аталган нарса бўлиши ўрганилди. Китобларда бу нарса борлиги, ривоятларда келгани маълум ва машҳур.
«Азл» деганда жинсий алоқа пайтида уруғликни эркак киши ташқарига тўкиши тушунилади. Ана шуни ҳомиланинг олдини олиш воситаси деб тушунилади. Бунга уламолар ўша пайтдаги сўралган зотлар қандай жавоб берганига қарашди.
Бу нарса кўпроқ чўрилари бор кишилар томонидан чўрилар билан муносабатда қилингани ҳам аниқланди.
Энди бу масала бизда йўқлиги учун унга мурожаат қилинмайди. Чўримас, ҳур аёлларга бўладиган муносабатда «Ана шу аёлнинг ўзини рухсати билан қилса бўлади, эмизикли бўлиб турган аёлнинг яна ҳомиладор бўлиб қолмаслиги чорасини кўриш учун қилган бўлишлари мумкин» деган гаплар айтилди.
Мана шунинг асосида бугунги кунда жорий бўлган ҳомилани ман қилиш воситаларини ишлатиш, у бир қўйиладиган асбоб бўладими ёки ичиладиган дори сифатидаги нарса бўладими, ёки бошқа ҳолатлар бўладими, уламоларимиз айтадики:
«Бу нарсалардан фойдаланишга фақат аёл кишининг соғлиги ҳомиладорликни кўтара олмайдиган пайтда, ана шу нарсадан бир оз четланиб туриб, аёл ўз соғлигини тиклаб олганидан кейин яна ҳомиладор бўлиш қобилияти ўз ўрнида турадиган ҳолатда қилиб, истисно тариқасида фойдаланса бўлади».
Лекин зинҳор ва зинҳор наслни чеклаш маъносида, бола кўрмасликдан бир чора сифатида, бола кўришдан қочиш маъносида буни қилишга рухсат берилмайди. Валлоµу аълам.

373-САВОЛ: Замонавий контраъептив воситалардан фойдаланиш ҳақида Ислом ди-ни қандай кўрсатмалар беради?
373-ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Замонавий ҳомилани ман қилувчи воситалар, албатта, бизнинг замонамизда чиққан.
Қуръони карим нозил бўлиб турган пайт-да, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётда юрган пайтларида, саҳобаларнинг даврларида, тобеъинларнинг даврларида, табаъ тобеъинлар, кейинги мужтаҳид уламоларимизнинг даврларида бу каби воситалар бўлмаган.
Ҳомилани ман қилувчи воситалар яқин орада юзага чиқди, уни албатта Ғарбдаги халқларнинг вакиллари, мутахассислари чиқаришди.
Шунинг учун бу нарса аввал Ғарбда жорий бўлиб, татбиқ қилиниб, кейин шарққа, мусулмонлар яшайдиган юртларга ҳам кириб келди, шунинг учун ҳозирги саволга ўхшаш саволлар мусулмон уламоларига мусулмон кишилар томонидан бериладиган бўлди.
Буни уламоларимиз ўрганиб чиқдилар. «Қадимда шунга ўхшаш бирор ҳодисалар, амалиётлар бўлганмикан?» деган саволларга ўша пайтда арабларда «азл» деб аталган нарса бўлиши ўрганилди. Китобларда бу нарса борлиги, ривоятларда келгани маълум ва машҳур.
«Азл» деганда жинсий алоқа пайтида уруғликни эркак киши ташқарига тўкиши тушунилади. Ана шуни ҳомиланинг олдини олиш воситаси деб тушунилади. Бунга уламолар ўша пайтдаги сўралган зотлар қандай жавоб берганига қарашди.
Бу нарса кўпроқ чўрилари бор кишилар томонидан чўрилар билан муносабатда қилингани ҳам аниқланди.
Энди бу масала бизда йўқлиги учун унга мурожаат қилинмайди. Чўримас, ҳур аёлларга бўладиган муносабатда «Ана шу аёлнинг ўзини рухсати билан қилса бўлади, эмизикли бўлиб турган аёлнинг яна ҳомиладор бўлиб қолмаслиги чорасини кўриш учун қилган бўлишлари мумкин» деган гаплар айтилди.
Мана шунинг асосида бугунги кунда жорий бўлган ҳомилани ман қилиш воситаларини ишлатиш, у бир қўйиладиган асбоб бўладими ёки ичиладиган дори сифатидаги нарса бўладими, ёки бошқа ҳолатлар бўладими, уламоларимиз айтадики:
«Бу нарсалардан фойдаланишга фақат аёл кишининг соғлиги ҳомиладорликни кўтара олмайдиган пайтда, ана шу нарсадан бир оз четланиб туриб, аёл ўз соғлигини тиклаб олганидан кейин яна ҳомиладор бўлиш қобилияти ўз ўрнида турадиган ҳолатда қилиб, истисно тариқасида фойдаланса бўлади».
Лекин зинҳор ва зинҳор наслни чеклаш маъносида, бола кўрмасликдан бир чора сифатида, бола кўришдан қочиш маъносида буни қилишга рухсат берилмайди. Валлоµу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар, аёл киши олиши керак бўлган тукларидан ташқариқол ости ва киндик ости қолидаги ва оёқ тукларидан қутилса бўладими Агар туклари жуда давоми...

2809 10:40 / 17.12.2018
САВОЛ Ўнг ва чап тарафдаги фаришталар инсондан ажралмайдилар. Улардан ташқари яна битта фаришта бормиҚуйидаги ишларndashинсон бутунлай ҳожати учун давоми...

4634 16:37 / 27.04.2016
СаволУстозларимизга садақа берсак бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳақдор бўлса, бўлади.

3719 09:10 / 27.10.2017
САВОЛ Инсон хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ насроний бўлсин, у Худонинг васлига етиш мақсадида қалбини, қилаётган амалларини поклашга, ҳидоят йўлидан юришга ҳаракат давоми...

2820 20:47 / 24.04.2016