1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса

19:56 / 26.04.2016 3253 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Биродаримнинг илтимосига кўра ушбу саволни беришга рухсат бергайсиз.
Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса намоз бузилади, деб билар эдик.
«Шарҳи Виқоя»нинг ҳошиясида Абдулҳай Лакнавий ушбу мавзудаги ҳадислар заиф деган эканлар.
Шуни ўқиганимиздан кейин бошимиз қотиб қолди. Сиз шунга нима дейсиз? Илм олишимиз учун ва амал қилишимиз учун аниқлик киритишда ёрдам беришингизни илтимос қилардик.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу саволга «Мухтасари Виқоя»га ёзган шарҳимдан жавоб келтиришга ижозат бергайсиз.
Эркакка аёл зоти такбири таҳрима ва адода икковлари шерик бўлган мутлақ намозда тенглашиб қолса ва у аёлга имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози фосид бўлади (бузилади).
Чунки эркак олдинга ўтиш ҳақидаги амрни бажармади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди».
Тўртовлари ривоят қилган.
Агар аёл киши эркак киши билан бир сафда турса намоз бузилмаганда ёлғиз киши бир ўзи саф тортиши мумкин бўлмагани учун Умму Сулаймни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ўзи сафда туришига рухсат бермас эдилар.
Агар имомликни ният қилмаган бўлса, аёлнинг намози бузилади.
Чунки аёлнинг иқтидоси тўғри бўлмади.
Бировнинг бу ҳадислар заиф дегани билан иш ўзгариб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволФарз намозида имомга иқтидо қилганда ҳар бир ракатларида Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиймrdquo калимасини айтаман. Бир каттароқ акамиз эшитиб қолиб, бу нарса фарз давоми...

3442 09:30 / 17.09.2017
Агар бир киши иккинчисидан қарздор бўлса, қарз берган инсон қарз олган биродарининг уйига борса, унинг уйида овқат ейиши мумкинми Бир мажлисда .Бундай қилиш давоми...

4133 21:35 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Саволим бироз ғалати эшитилиши мумкин, олдиндан узр сўрайман. Мен анчадан бери оператормонтажчи бўлиб ишлайман. Шунинг учун ҳам баъзи давоми...

3906 11:00 / 13.07.2022
Агар аёл жарроҳлик йўли билан фарзанд кўрган ва бунинг натижасида хайз кўриш муддати 1 кун бўлиб қолган бўлса китобларда камида 3 кун бўлиши айтилган, қолган икки давоми...

3097 14:51 / 26.04.2016