1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эгизакларнинг онаси тепса тепки кетадими?

18:52 / 26.04.2016 3041 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Эгизакларнинг онаси тепса тепки кетадими? Менинг Фотима ва Зуҳра, яъни эгизак фарзандларим бор. Кўпинча, таниш-билишлар фарзандларининг бўйнига тепки келганда уйимга олиб келиб, тептиришади. Айтишларича эгизак туққан оналарнинг тепкиси тепки касаллигига даво бўлар эмиш. Мен эса буни «Исломга зид эмасмикин» деб ўйлайман.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу маънода Исломда ҳеч бир кўрсатма йўқ, яъни «эгизак фарзанд туққан аёлнинг тепкиси болаларнинг бўйнига чиқадиган «тепки» деб аталадиган беморликка даво бўлади» деган маъно ҳеч қаерда йўқ. Бу диний, маърифий, эътиқодий китобларимизда ҳам йўқ, мусулмон табибларнинг муолажа услубларида ҳам йўқ. Бу халқ ичида одатланиб қолинган нарсалардан бири бўлиб, маълум бир шаҳар, маҳал-ла, қишлоқ ёки юртнинг ўзига хос одати деб тушунишимиз мумкин холос. Шаръий маънода бунга ҳеч қандай далил, ҳужжат, суянадиган муснад йўқ. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволКуёвим яқинда автомобил тукнашуви содир этди. Суд ҳукмига кўра у туртиб юборган автомобилни тиклаб бериши шарт бўлиб қолди. Ва ҳозирги кунда пулга жуда давоми...

4182 13:05 / 14.12.2017
Ассалому алайкум Фарзанд туғилиб чақалоқлигида тўғрук хонада ўлса, кейин унга чиройли исм бериб кўмилса шу фарзанд отаонасини жанатни эшигини олдида кутиши давоми...

2468 10:14 / 05.12.2018
СаволШерикчиликда ҳовлимизда танишим билан қўй боқиб сотмоқчи эдик. Бу ишни қиладиганлар билан маслаҳатлашганимизда Қўйларни тезроқ семиртириб сотиш учун, давоми...

5446 17:37 / 19.07.2017
6савол .Ер сайёраси шарсимонми ёки яссими, Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва ала алиҳи ва асҳабиҳи давоми...

1900 18:47 / 06.01.2023