1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ҲОМИЛАНИ ОЛДИРИШ ҲАҚИДА

18:45 / 26.04.2016 11411 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аборт қилишни гуноҳ санаймиз. Спирал қўйишликни ҳаром деб эшитдим. Шариат нуқтаи-назаридан жавоб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Саволингизда келган маъно айнан бу масаладаги шариат ҳукмининг хулосасидир.
Ҳомилани олдириб ташлаш, бировнинг жонига суиқасд қилишдир. Агар олиб ташланмаса, у ҳам тўлақонли инсон бўлар эди. Шунинг учун, ҳомилани олдириб ташлашга шариатда рухсат йўқ.
Аёлларнинг ҳомилани ман қилувчи воситаларни ишлатишлари ҳам ўзларидаги бола кўриш қобилиятини йўққа чиқаришдир. Одатда, бола кўпайса боқа олмай қийналаман, болани тарбиялаш оғир, у билан машғул бўлиб ўйин-кулгидан қоламан каби баҳоналар ила фарзанд кўришдан қочилади. Бу ҳам гуноҳ ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз», деган.
У зот бошқа бир оятда яна:
«Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир», деган.
Жоҳилият даврида арабларда фақирлик ва очликдан қўрқиб фарзандни тириклай кўмиб юбориш одати бор эди. Ҳозирги замон жоҳилиятида ҳам очлик ёки кўп сарф-харажатдан қочиб фарзандни туғмаслик, битта ёки иккитадан орттирмаслик одати кенг тарқалган. Бу, аввало, эътиқод бузуқлигига бориб тақалади. Аллоҳга иймони йўқ ёки бузуқ ақидадаги, Аллоҳ ҳаммага ризқ беришга қодирлигини инкор этадиган одамгина фақирликдан қўрқиб, ўз болаларини ўлдириши,яъни туғилишни тўхтатиши мумкин.
«Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир».
Катта гуноҳдир. Аллоҳнинг розиқ эканлигига иймон келтирмасликдир.
Бугунги куннинг мусулмон уламолари, онанинг ҳаёти хавф остида қолганда ва ҳомилага жон кирмасдан олдин уни олдириш мумкинлигини таъкидлайдилар. Шунингдек, онанинг ҳаёти хавф остида қолганда ҳомилани ман қилувчи воситаларни ишлатишга рухсат бор, дейдилар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Соғомон юрибсизми 1 олти вақтдан кўп қазоси бор одам қазоси йўқ одамга имом бўлса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Бўлади.httpsavollar.islom.uzsavol25449

3657 08:40 / 21.09.2017
Талоқдан сақланиш воситалариМажлис .Талоқдан сақланиш воситалари, борасида тақдим қилинган тадқиқотларни кўриб, таҳлил қилгандан кейин қуйидагиларга қарор давоми...

2979 20:04 / 26.04.2016
Мен 55 ёшдаман. Бундан 20 йил аввал эрим билан ажрашгандик. Лекин, шаръий эмас, балки ЗАГСдан. Яқинда улар вафот этдилар. Мен идда тутишим керакмиШаръий ажрашмаган давоми...

3222 14:36 / 26.04.2016
Турмуш ўртоғим доим ўзим ҳақимда қайғуриб, доим покиза юришимни ёқтирардилар. Саволим тирноқ ҳақида эди, мен тирноқларимни парваришлаб юраман, яъни тозалаб, давоми...

4680 14:23 / 24.04.2016