1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муҳаррам

Оналаримиз муҳаррам ойида Мавлуд ўқитиб

14:57 / 26.04.2016 5390 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оналаримиз муҳаррам ойида Мавлуд ўқитиб, ширгуручлар пишириб, қуръон тиловат қилиб, шунга ўхшаган маросимлар қилишади. Уларда қатнашиш, ширгуручларни ейиш мумкинми? Улар бу маросимларда қатнашиш савоб дейишади. «Пайғамбаримиз (САВ) ширгуручни яхши кўрган эканлар. Пайғамбаримизга саловат айтиб, Қуръон тиловат қилиб еса нимаси ёмон?» дейишади. Уламоларимиз бу ҳақида нима дейишади?

Муҳаррам ойида Мавлуд ўқитиш ёки ширгуруч пишириш, шунга ўхшаган бир нарсаларни қилиш тўғрисида алоҳида кўрсатмалар йўқ. Муҳаррам ойига бағишланган маънодаги ундай маросим ёки зиёфатлар маъносида шаръий китобларимиз ҳеч бирида кўрсатма, савоб бўлишини ваъдасини маъносида йўқ. Оддий бир хайри-эҳсон маъносида Муҳаррам ойига бағишланган ёки қандайдир бир бошқа бир маънони англатувчи эътиқодларга боғламасдан, одди бир хайри-эҳсон маъносида қилса ўзларининг иши. Лекин Муҳаррам ойида қилиш керак экан, алоҳида шу ширгуруч пиширмаса бўлмас экан деган эътиқодни, амални қилишга албатта далил йўқ, ҳужжат йўқ. Бу нарсаларни демак шариатдан деб билмаслик керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эслатма 2021 йилнинг 10 август куни ndash янги 1443 ҳижрий йил Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Муҳаррам ойи қандай ой Муҳаррам ойи ndash мусулмонлар тақвимининг давоми...

26377 09:00 / 10.08.2021
.Ашуро, сўзи луғатда .ўнинчи кун, деган маънони билдиради. Истилоҳда эса, Муҳаррам ойининг ўнинчи кунига айтилади.Ашуро рўзасининг тарихиОиша розияллоҳу анҳодан давоми...

30689 20:04 / 26.08.2020
Йил алмашинувини нишонлаш, бунга атаб байрам уюштириш қадимдан кўпчилик халқларнинг одати, анъанаси бўлиб келган. Мисрликлар йил санасини ҳар бир сулоланинг давоми...

5393 10:00 / 25.08.2020
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик давоми...

7522 11:04 / 24.08.2020