1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёлларнинг юзларини ёпиб юришлари Имоми Аъзам мазҳабида

14:56 / 26.04.2016 3323 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлларнинг юзларини ёпиб юришлари Имоми Аъзам мазҳабида йўқ, балки Моликия мазҳабида бор дейишди. Айтингчи, аёл киши кўча-куйда юзини ёпиб юрса мазҳабдан чиқадими ва уйда эканлигида бегона эркаклар келиб қолса юзини ёпиш керакми?

"Аёл киши кўчада ёки номаҳрам эркакларнинг ҳузурида юзини ёпиши Моликия мазҳабида бор дейишган" деган гап нотўғри. Моликия мазҳабида ҳам, Имоми Аъзамнинг мазҳабларида ҳам, Шофеийнинг мазҳабида ҳам, Ханбалийнинг мазҳабида ҳам аёл кишига пардоз-андоз қилмасдан юзини рухсат берилган шаклда кўчада очиб юришга рухсат берилган. Лекин бу деган "юзини беркитса гуноҳкор бўлади" деган эмас, бу фатво тарафи, тақво тарафида юзини беркитса ўзининг иши. Юзини беркитмаслик бу қоида қилиб қўйилмаган, ким юзини беркитса кўчага чиққанда ёки номаҳрам эркакнинг ҳузурида гуноҳкор бўлади деган ҳукм йўқ. Тақво қиламан деган одам, ўзини эҳтиёт қилмоқчи бўлган аёл юзини беркитса ўзининг хохиши. Лекин намозда албатта очиб ўқиш керак, ана шу ери бор. Ва эҳромда алоҳида ўзини демак кўрсатмалари бор шу. Демак у ерда мазҳабдан чиқди ёки бошқа деган гап бўлмайди, балки тақво тарафини тутган бўлади, ўзини ихтиёрида.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, дуо қилаётган пайтимизда Худодан сўрашда ҳаддан ошиш дeган ҳолат йўқми Масалан уйда намоз ўқигандан сўнг Эй Худо ўқиган давоми...

4688 16:46 / 06.03.2018
Ассалому алайкум Муҳтарам Устозлар, .Ҳадис ва Ҳаёт, китобини намоз ҳақидаги 6жузида 805рақамлик ҳадисда Имом хатиб минбарга чиққанда суннатга мувофиқ салом бериш давоми...

1546 07:22 / 22.10.2018
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Муҳтарам Ҳазрат, Бир йилча аввал Сизга сайтдан мурожаат қилиб, савоби марҳумларга аталиб ҳадя сифатида қавм давоми...

2711 21:07 / 24.04.2016
СаволШайҳ ҳазратлари умрингиз зиёда бўлсин. Ҳазрат бир киши сақлаб бериш учун пул берса шу пулдан бир қисмини егасига билдирмасдан ишлатиб тезда жойига қўйиб давоми...

3912 09:55 / 01.02.2018