1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Мўминлар кимнидир сўксалар, иймондан чикадилар ва ўз-ўзидан хотинлари талок бўлади»

14:30 / 26.04.2016 3792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: «Мўминлар кимнидир сўксалар, иймондан чиқадилар ва ўз-ўзидан хотинлари талоқ бўлади» дейишади. Шу сўзлар ҳақиқатга қанчалик яқин?

ЖАВОБ: Албатта мўъмин киши бошқа бир мўъминни сўкиши ниҳоятта оғир бир мусибат, катта бир гуноҳ, лекин сўкиш орқали иймондан чиқиб, ўз-ўзидан хотини талоқ бўлади деган тушунчани бир оз шарх қилишга тўғри келади. Пайғамбаримиз с.а.в. ўзларининг ҳадисларида марҳамат қилиб айтганларки: “Мусулмон кишини сўкмоқлик фосиқликдир, у билан ўлдириш учун жанг қилмоқлик, уришмоқлик куфрдир” деганлар. Бу ҳадисда сўкишни куфр дейилмаяпти, балки фосиқлик дейилаяпти. Фосиқ дегани миллатдан чиқазадиган, иймондан чиқазадиган гуноҳ эмас, балки шариатдан чиқазадиган яъни шариатни айтганини қилмаганни учун гуноҳкор бўлишликка олиб борадиган иш ҳисобланади. Ана энди мусулмон мусулмонни ўлдириши куфр дейилиши, бир мусулмонни ўлдириб қўйган киши кофир бўлиб диндан чиқиб қоладими деган тушунча бўлса бунга ҳам уламоларимиз: “Йўқ, иймондан чиқмайди, балки осий бўлади, катта гуноҳкор бўлади, шаръий жазога лойиқ бўлади, қасддан ўлдирган бўлса, ўзини қасос учун ўлдириш керак, билмасдан ўлдирган бўлса хун тўлаши керак” деган маънони айтилади. Бас, шундай экан бировни сўкишни ўзига раво кўрган одамларни кофир бўлмаганларидан кейин хотинлари талоқ бўлиши мутлақо мумкин эмас. Бу дегани иймондан чиқмайсан, хотининг талоқ бўлади, ҳоҳлаганингни сўкавер деган ҳолат бўлмаслиги керак. Бировни сўкиш, бировга озор бериш катта гуноҳ, шунинг учун бу нарсадан эхтиёт бўлиш керак. Бу нарсага мутлақо яқин йўламаслик керак, лекин бу нарсадан қайтараман деган мақсадда муболағага бориб бировни сўккан кофир бўлиб, хотини талоқ бўлади деган гапни ҳам айтмаслик керак. Балки динимиз таълимотида нима бўлса шуни айтиш керак. Бировни сўккан одам фосиқ бўлади, гуноҳкор бўлади ўша гуноҳига яраша Аллоҳ таоло тарафидан жазо тортади. Шу гуноҳини ювиш учун тавба қилиш керак, ўзи сўккан одамдан узр сўраши керак, уни рози қилиш пайидан бўлиб ҳаққини ҳалол қилиш маъносида изнини олиш керак бўлади. Бир бирини сўкишлик мусулмонларга тўғри келмайдиган, уларнинг сиймосидан бўлмаган қалбаки ишлардан ҳисобланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволРўзадор одам тишини паста билан тозаласа бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Тозаламагани маъқул. Саҳарликдан кейин оғиз ёпишдан олдин бўлгани яхши.

5289 09:00 / 11.06.2018
СаволШайх Ҳазратлари, ижтимоий одоблар китобинг жаназаrdquo бобида айтилишича, дафндан кейинги уч кун ичида маййит аҳлининг бошқаларга таом қилиб бериши давоми...

3790 18:20 / 16.02.2018
.Шерикликка суғориш, деган жумладан шерикликка боғдорчилик қилиш тушунилади. Масалан, бир кишининг боғи бор. Уни боғбонга бериб, олинадиган ҳосилни ўртада маълум давоми...

3410 17:48 / 19.09.2017
Ҳар бир бандада нафс бор. Уни бўйсундириш учун никоҳланиш, уйланиш керак. Лекин бунга имкони, шароити бўлмаса, банда нафсдан, яъни, зинодан қандай тийиладиЖАВОБ давоми...

4727 19:07 / 24.04.2016
Аудиолар

121530 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43016 14:35 / 11.08.2021