1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Агар ўша кизга уйлансанг сени ок киламиз»

21:29 / 25.04.2016 2908 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ ота-онаси бунга қарши. «Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз» дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун ота-онанинг розилиги муҳим шартми?

ЖАВОБ: Бу савол ҳам кўп сўраладиган саволлардан, кўпчилик мана шу масалада эҳтиёт бўлиши лозимлигини яхши билади, шунинг учун қайта-қайта сўралади. Фиқҳий мазхабларимиздан, аҳли сунна вал жамоанинг тўрт мазхабидан учтасида Ҳанбалий, Моликий, Шофиий мазхабида бир қизнинг турмушга чиқиши ёки йигитнинг уйланиши учун валийси, агар отаси бўлса отаси валий бўлади, шу валийсини рози бўлишлиги шарт. Буларнинг розилигисиз никоҳ никоҳ бўлмайди. Лекин бизнинг Ҳанафий мазхабимизда вояга етган йигит-қизларни турмуш ўртоғини танлашда ўз эрклари бор. Кимки, масалан қизлар ўзи рози бўлиб, чунки балоғатга етган, эс хуши жойида, бир турмуш ўртоғини танлаб никоҳдан ўтса, никоҳи никоҳ бўлаверади. Бу ерда отанинг онанинг розилиги лозим бўлган шартлардан эмас. Лекин урф-одатда ота-онага ишонилади, ота-она ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмаслиги эътиборга олинади ва барча ёш йигит-қизларни ота-онасини маслаҳати билан ва розилиги билан турмуш қуришга чоғланади. Бу насиҳат маъносидаги кўрсатма ҳисобланади, лекин шаръий маънодаги ҳукм эмас. Шаръий хукм Ҳанафий мазхаби балоғатга етган йигит-қизнинг ўзини ихтиёри ила турмуш қуришга ҳаққи бор. Мана шу ҳолатни яхши ўрганиш керак, агар икки тараф ҳам розилиги жамланса яхши бўлади. Ҳозирги савол берилаётган ҳолатда ота-она ажраб кетган, ота бошқа ерда-ю, фарзандлар она билан туради, ана энди қизни турмуш қуришига етиб келди иш, розилик топилди куёв ҳам тайёр, лекин ота норози бўлиб турибди, бу ерда ҳам ўша гап. Агар қиз ҳоҳласа “отам норози бўлса ҳам тегаман” деса, шариат буйича ҳаққи бор тегиб кетаверади, лекин маслаҳат қилиб икки тараф ҳам рози бўлса яхши бўлади. Ота ҳам фарзандларини ноқулай ҳолатга туширмасдан қарасалар ундан ҳам яхши.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ отаонаси бунга қарши. .Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз, дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун отаонанинг давоми...

4061 20:05 / 26.04.2016
САВОЛ Мусҳафи шарифни тавоф қилиш ва ўпиш мумкинми Агар тушириб юборсак, нима қилишимиз керакЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Мусҳафи шарифни ўпиш ҳақида имом давоми...

2823 21:46 / 25.04.2016
СаволБисмиллахир Роҳманир Роҳим Оламларни яратган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар ва Унинг севикли расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи давоми...

6073 18:18 / 05.09.2017
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлариАср намозини ўз вақтида ўқимаслик оғир гуноҳ ҳисобланиши ҳақида бир ҳадис эшитдим. Ушбу ҳадиснинг қанчалик саҳиҳлигини билмоқчи давоми...

4814 20:59 / 25.04.2016