1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қиёмат аломатлари

20:50 / 25.04.2016 3788 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Менинг саволим шуки, қиёмат кунининг аломатлари ҳақида сурамоқчи эдим. Имконингиз бўлса шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ҳузайфа ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқиб келдилар. Биз гаплашиб ўтирган эдик. Бас, у зот:
«Нимани гаплашмоқдасизлар?» – дедилар.
«Қиёматни гаплашмоқдамиз», – дейишди.
«Албатта, у ундан олдинги ўнта аломатни кўрмагунингизча қоим бўлмас», – дедилар ва Тутунни, Дажжолни, Доббани, қуёшнинг мағрибидан чиқишини, Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нозил бўлишларини, Яъжуж-Маъжужни, учта ер ютишни: машриқдаги ер ютишни, мағрибдаги ер ютишни ва араб жазирасидаги ер ютишни ва охири Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўтни зикр қилдилар».

Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифда қиёматнинг катта аломатларидан бир нечтаси ҳақида сўз бормоқда:

1- Тутун. 

2- Қиёматдан олдин бир тутун зоҳир бўлади. У кофирларнинг нафасини олади ва мўминлар учун тумовдек бўлади. Ўша тутун ер юзида қирқ кун туради.

3- Дажжол.

4- Добба.

5- Қуёшнинг мағрибидан чиқиши.

6- Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нозил бўлишлари.

7- Яъжуж-Маъжуж.

8- Учта ер ютиши: машриқдаги ер ютиш, мағрибдаги ер ютиш ва араб жазирасидаги ер ютиш.

9- Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўт.

10- Бу ўт-олов Адан шаҳри қаъридан чиқиши ҳақида бошқа ривоятларда айтилган.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, қиёматнинг аломатларидан: илмнинг кўтарилмоғи, жаҳлнинг зоҳир бўлмоғи, зинонинг тарқалмоғи, хамрнинг ичилмоғи. Аёллар кўпайиб, эркаклар озайиб, элликта аёлга битта бошлиқ бўлмоғи», – дедилар».

Бунга ўхшаш аломатлар анчагина бўлиб, улардан баъзилари воқеъликда пайдо бўлгандир. Қолганлари аста-секин пайдо бўлиб бораверади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айтишларича, тухумни ишлатишдан аввал уни ювиб ташлаб, қумга ишқалаб, кейин ундан фойдаланиш мумкин экан. Бўлмасам, .макруҳ бўлади, дейишди. Чиндан ҳам давоми...

4455 15:35 / 26.04.2016
Баъзан масжид имоми узрли сабаб билан намозга етиб кела олмай қолганида фосиқлиги аён бўлиб турган кишилар масжидларда имомликка ўтиб қолади. Бундай ҳолатларда давоми...

2698 15:50 / 24.04.2016
Атрофдагиларга билдирмасдан, шунингдек биринчи хотинидан сир тутган ҳолда иккинчи хотинга уйланиш мумкинми Агар гувоҳлар билан никоҳ ўқитилса, бундай никоҳ давоми...

60115 15:11 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум Ноўрин қарғаш гуноҳми Одамларда қарғишнинг икки учи бор, бири сен қарғаган одамга иккинчиси ўзинга тегадиrdquo деган гаплар кўп айтилади. Шу давоми...

5847 23:44 / 15.05.2017