1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат...

21:18 / 24.04.2016 2680 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат, ҳатто баданига кирган тикан ҳам унинг гуноҳига каффорот бўлади», деганлар. 

Бу ерда гап «мусулмонларга келадиган мусибатлар уларнинг қилган гуноҳлари ҳақида бўлади» деган маънодами ёки «қилган гуноҳлари ювилади» маъносидами?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Мўминга тикан кириши ва ундан юқорироқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва ўша туфайли унинг гуноҳини ўчиради», – дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Кўриб турганингиздек, ҳадисда бандага етган ҳар бир мусибат унинг гуноҳларини ювиши ҳақида сўз кетмоқда. Щша мусибат инсоннинг гуноҳи туфайли келган бўлишига ҳеч бир монеълик йўқ. Аммо, ҳадисда бу ҳақида ҳеч қандай гап топилмайди.

Тикан кириши ҳам мусибат ҳисобланади. Унга ҳам сабр қилиш керак. Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингизнинг ковуш ипи узилиб кетса ҳам «истиржоъ» айтсин», деганлар. 

Истиржоъ бу – «иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун» – «Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз», дейишликдир.

Бошқа бир ривоятда айтилишича, Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда чироқ ўчиб қолганда истиржоъ айтган эканлар. Шунда Оиша онамиз: «Чироққа ҳам истиржоъ айтасизми», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминга ёмонлик бўлган ҳар бир нарса мусибатдир», деган эканлар.

Ана ўшандоқ мусибатлар етган пайтда сабр қилган мўминнинг даражаси кўтарилиб, хатолари ўчирилар экан. Шунинг учун, каттаю кичик мусибат қаршисида ўзимизни мусулмонча тутмоғимиз лозимдир. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол мухтарам устоз биз қон олдирса рўза бузилмайди деб эшитгандик, лекин якинда бир марузада бузилади дебди. Устоз рўзадор одам қон олдирса рўзаси очиладими давоми...

7043 05:17 / 04.06.2017
Ассалому алайкум Мен баданимга ёшлик қилиб татуировка чиздирганман. Энди буни катта гуноҳлигини тушуниб етдим. Энди тавба қилиб намоз ўқисам бу гуноҳим давоми...

2853 10:01 / 19.01.2019
СаволҲазрат жаноблари, мен мусофир юртга шартнома асосида хизмат билан келганман. Жуда кўп ҳолларда иш юзасидан яъни иш вақти ёки ухлаб қолиш натижасида албатта давоми...

4450 10:10 / 27.12.2017
Ассалому алайкум Инсоннингэркак киши жаннатдаги қиёфаси Одам алайҳиссалом шаклида бўлишини эшитганман. Лекин инсоннинг жаннатдаги аниқ ташқи кўриниши қанақа давоми...

2326 09:59 / 17.01.2019
Аудиолар

121552 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43036 14:35 / 11.08.2021