1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Гўдак фарзандидан айрилганлар жаннатийми?

21:01 / 24.04.2016 3406 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма ёшимда икки фарзандимдан ажрадим. Аммо сабр қилдим, оналик бахтига мушарраф этгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтдим. Бола гўдаклигида оламдан ўтса, ота-онаси учун Аллоҳдан шафоат тилаб, жаннат эшиги ёнида уларни кутиб турар экан, деб эшитдим. Шу гапда асос борми?

ЖАВОБ: Фарзандлари чақалоқлигида ўлиб кетган ота-оналар учун дўзах ўти ҳаромлиги, улар албатта жаннатга тушишлари ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан бир неча ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Шулардан айримларини келтирамиз.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан бундай ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг учта боласи вафот этса, бу Аллоҳ таолонинг иродаси деб сабр қилса, ана шу сабри учун Аллоҳдан савоб умидида бўлса, у албатта жаннатга киради", деганларида биз: "Эй Расулуллоҳ, агар унинг иккита боласи ўлиб, шунга сабр қилган бўлса-чи?" деб сўрадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иккита бўлса ҳам", дедилар" (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси бир мусулмон кишининг учта фарзанди ўлган бўлса, дўзах ўти унга тегмайди", дедилар (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: "Бандам фарзандининг руҳини олдингларми?" дейди. Улар: "Ҳа", деб жавоб беришади. Сўнг Аллоҳ: "Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?" дейди. Фаришталар яна: "Ҳа", деб жавоб беришади. "Бандам нима деди?" деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: "Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди", дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: "Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни "ҳамд уйи" деб атанглар", дейди” (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайтон инсонни қайси жойида яшайди Умуман, ҳар бир инсонни ўзини шайтонлари ҳам бўладимиИймонни кучлик қилиб, шайтонни заиф қилиш йўлларини айтсангиз. Фаришталар давоми...

8929 16:29 / 27.04.2016
Ассалому алайкум ҳазратМан билан бирга ишлайдиган бир аёл Сиздан ушбу саволни сўрашимни илтимос қилди.Икки нафар фарзандим бор қизим 10 ёшда, ўғлим 6 ёшда. давоми...

5529 21:00 / 25.04.2016
СаволСафардалигимиз туфайли, ахли аёлимиз ва оиламиз Ватанимизда булганлиги сабабли, Рамазон ойида сахарликка туриш, сахарлик килиш имконсиз булиб колади. давоми...

4618 09:05 / 24.05.2018
Халқимизда азалдан қорачаrdquo ва хўжаrdquo дегандай авлодлар фарқланади. Илтимос, менга улар орасидаги қудаандачилик масаласини ёритиб берсангиз, фақат аниқ давоми...

3896 15:52 / 24.04.2016