1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Илм олиш (таклиф)

21:00 / 24.04.2016 2566 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен анчадан бери чет юртларда оила боқиш мақсадида юраман. Лекин илм масаласида ортда қолиб кетяпман, уйда кам муддат бўламан ва буни устига келди-кеттилар билан овора бўлиб вақт ўтиб кетади. Мен ва менга ўхшаганлар жудаям кўп, шу туфайли бир таклиф билдирмоқчи эдим, агар маъқул келса албатта. ҳозирда интернет орқали ўқитувчи ҳар хил онлайн курслар кўп очилган. Лекин уларни аксарият қисми инглиз ёки бошқа тилларда, шу билан бирга биз уларнинг қайси йўналишда ёки мазҳабдалигидан бехабармиз. Агар шундай онлайн курслар сиз устоз раҳбарлигида ташкил этилса биз кабилар учун айни қулайлик бўлар эди. Чунки сиздан таълим олишни истаганлар, соф ҳанафий мазҳаби таълимотини ўрганишни хохловчилар кам бўлмаса керак иншааллоҳ. Шартлар ва тўловлар бўлса фийсабилиллоҳ розиман, ноўрин таклиф билдирган бўлсам узр.

Жавоб:  Таклифингиз, жуда ҳам ўринли. Биз ҳам бу борада ўйлаб юрибмиз. Қуръон.уз. номли сайтимизда шунга ўхшаш иш қилинган ҳам. Яна бир бор жиддий ўйлаб кўрамиз. Ҳозир шу жавоб орқали сайт мудири Абу Муслимдан бу ҳақда ўйлаб кўришни ва амалий ишни бошлашни таклиф қиламиз. Шу билан бирга сиздан бошқа азизларимизнинг фикрларини ҳам билмоқчимиз. Мазкур дарслар қандай бўлишини исташларини билдиришса, яна бошқа маслаҳатларини айтишса яхши бўлар эди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, сартарошхонамизга мижозларимиз навбат кутиб ўтиришлари учун wifi тарқатиб қўймоқчи эдик. Бир биродар билан шу ҳақида ўйлаб давоми...

1688 12:40 / 29.06.2019
СаволУстоз, масжидда айтилган азон эшитилмаса, уйда ёки ишхонада намоз ўқиган одам азон айтиб ўқиш керакми деб, берилган саволларга азон айтиш керак деб жавоб давоми...

3458 10:15 / 24.08.2017
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, сизлардан анча хурсанд бўляпмиз бизни қийнаетган саволларга анчагина жавоб оляпмиз, бунинг учун сизлардан Аллоҳ рози давоми...

6299 09:25 / 05.05.2018
Бизнинг оилада бир неча балоғатга етган киши бор. Қурбонлик қилишда бир оила номидан оила бошлиғи, яъни ота қурбонлик сўйиши етарлими ёки маблағ етарли бўлса ҳар давоми...

3365 15:46 / 26.04.2016