1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Поклик

20:51 / 24.04.2016 3243 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик берсин, мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин. Саволим: хотин билан бирга бўлиш мумкин бўлмаган вақтларда эркак аёлини хоҳлаб қолганида эркак кишидан суюқлик келади. Бу суюқлик теккан кийим билан намоз ўқиса бўладими, йўқми? Бу суюқлик рўзани очадими, йўқми? Олдиндан каттакон раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.


Одатда шаҳват шиддатлашган пайтда лаззат билан отилиб чиқадиган суюқлик «Маний» дир. У рўзани очади. Намоз ўқиб бўлмайди.

Эркак кишининг манийи қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийи суюқ ва сарғиш бўлади.

Эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий қўзғалишдан сўнг чиқадиган оқ суюқлик «Мазий» дейилади. «Мазий» эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда ажраладиган оқ суюқликдир.

Аҳёнда бавл кетидан чиқадиган қуюқ оқ суюқлик «Вадий» дейилади.

Мазий ёки вадийнинг чиқиши таҳоратни бузади, лекин ғуслни вожиб қилмайди, рўзани ҳам очмайди.

Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади. Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни ўйлаш, бевосита қучоқлашиш, яқинлик қилиш ва шунга ўхшаш нарслар сабабли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши тушунилади.

Агар маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.

Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина ғусл вожиб бўлади.

Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганда ҳўлликни кўриб, уни маний деган гумонга келса, ғусл вожиб бўлади.

Уламоларимиз манийдан ғусл қилиш вожиб бўлишига қуйидаги ривоятни далил қиладилар.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Сермазий одам эдим. Қизларининг истиҳоласи сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюргандим, у сўради. У зот:

«Закарини ювади ва таҳорат қилади», – дедилар».

Бешовлари ривоят қилган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволШайх Ҳазратлари, Абдулқосим исми тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНотўғри.

3611 02:10 / 20.11.2017
САВОЛ Хизмат юзасидан бир маросимга борган эдим. Дастурхонда турли спиртли ичимликлар бор эди. Атрофдагилар ичишди, албатта бу менга ёқмади, лекин чиқиб кетишнинг давоми...

3271 15:59 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Устоз бизда шундай Астағфируллоҳ қуда зўрми Худо зўрми деган сўз кўп ишлатилади. Уларнинг бу гаплари ширк эмасмиquotЗикр аҳлидан сўрангquot давоми...

4289 06:30 / 06.09.2018
СаволШайҳ ҳазратлари умрингиз зиёда бўлсин. Ҳазрат бир киши сақлаб бериш учун пул берса шу пулдан бир қисмини егасига билдирмасдан ишлатиб тезда жойига қўйиб давоми...

3918 09:55 / 01.02.2018