1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Янги уйга қайси куни кўчилади?

19:09 / 24.04.2016 16457 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйдан уйга ёки янги ҳовлига қайси кунлари кўчган маъқул, умуман, суннатга мувофиқ кунлар борми? Биз кўчиб кетмоқчи эдик, аммо қайси куни кўчиш яхшилигини била олмаяпмиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.  

ЖАВОБ:  Бу маънода қатъий кўрсатма йўқ. Аммо чоршанба куни дуолар қабул бўлишидан умидворлик борлиги сабабли, баъзи аҳли фазл кишилар ўша кунни ихтиёр қилганлар.

 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида – душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни икки намознинг ўртасида ижобат қилиндилар. Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобат билдим». 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни «Аҳзоб масжиди» ҳам дейилади. Ўшанда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тинимсиз дуо қилдилар. Ушбу ривоятда келганидек, чоршанба куни у зотнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло душманларга қишнинг совуқ кечасида ўта совуқ шамол юборди. Шамол душманнинг чодирларини, қозонларини учириб кета бошлади. Улар енгилиб, ортга қочишга турдилар.

Чоршанба куни икки намознинг ўртасидаги дуолар ҳам қабул бўлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул бўлганини кўрган саҳобалар шу дуонинг қабул бўлиш шартларини ўрганиб олиб, ҳаётларида бунга амал қилган эканлар. 

Ҳозиргача ҳам илмли ва аҳли фазл кишилар ўзларининг муҳим ишларини чоршанба куни бошлайдилар ва аҳамиятли дуоларини ҳам ўша куни қилиш пайидан бўладилар (Аллоҳ билувчидир).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Бир оғайним билан тортишиб қолдим ўзини ишлаб чиқариш корхонаси бор. Қўлида 50 дан ортиқ одам ишлайди уни айтиши бўйича ҳатто ўз ишчиларига у давоми...

2993 09:14 / 11 январь
Ассалому алайкум Жовобларингизни мунтазам ўқиб тураман. 4511саволга жавобда, Абдуллоҳ Ибн Ханзала фаришталар ғусл қилдирган зот дейилган экан. Шу тўғрисида қайси давоми...

2049 09:39 / 22.03.2019
САВОЛ Ҳозирги кунда кўп такрорланадиган саволлардан бириndashкасбкорга тааллуқли саволлардир. Баъзи кишилар касб эгаларига .сен уни қилма, буни қилма, гуноҳкор давоми...

3170 18:49 / 26.04.2016
СаволБир одамдан қарзим бор. Лекин қанча қарзим борлигини аниқ билмайман. У ҳам билмаслиги аниқ. Сендан қарзим бор десам ҳайрон бўлса керак. Ундан қанчадур қарз давоми...

3763 09:05 / 29.09.2017