1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Тиланчига нима берган маъқул?

18:36 / 24.04.2016 3504 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйимизга бир аёл келиб тиланчилик қилди. Мен унга нон олиб чиқиб берсам, аёл: «Менга нон керак эмас, ноним бор, менга пул бер», деди. Жаҳлим чиқиб кетди. Унга нон ҳам, пул ҳам бермай ҳайдаб юбордим. Бунга фикрингизни билмоқчи эдим.

ЖАВОБ: Албатта тиланчилик маданий бир ҳолат эмас, ҳар бир миллат учун фахр ҳам эмас. Бу кўнгилни ғаш қиладиган нохуш бир ишдир. Яшаши ниҳоятда қийинлашиб, танг аҳволда қолинганда ўзини ҳалокатдан қутқариш учунгина тиланчилик килишга шариатда рухсат берилган. Лекин умр бўйи тиланчиликни касб қилиб олиб, ўзи соғ-саломат ҳолатдагилигида қарамай ишламасдан, ҳалол меҳнат қилмасдан, балки меҳнатдан қочиб, бойлик тўплаш учун ёки умуман умрини тиланчилик кетидан ўтказиш учун тиланчиликни ўзига касб қилиб олиш шариатга тўғри келмайдиган нарсадир. Бунга алоҳида эътибор бериш керак. 

Афсуски, ҳозирги кунда кўча-йўлларда, масжидлар ичидаю ташида, маҳаллалардаю ва бошқа жойларда ҳам  тиланишни одат қилиб олган кимсалар кўпайиб бормоқда. Бунинг устига қопида тўла нони ва чўнтагида пули туриб, кечаю кундуз демай одамларни безовта қилиш, эшигини тақилатиш, бирор нарса беришни талаб этиш, хиралик билан туриб олиш ҳолатлари ҳам кўп учраяпти. 

Буларнинг ҳаммаси шаръан жоиз эмас. Ислом маданиятига тўғри келмайдиган бу ҳолатдан қутулишимизга ҳаракат қилишимиз керак. Албатта ҳаётда қийналиб қолган кишиларга моддий ёрдам бериш – улуғ савобли ишлардан. Лекин садақани уларнинг уйига олиб бориб бериш мумкин. Ўзининг инсонийлик қадриятини йўқотмаган ночор кишилар ҳожати бўлса ҳам уялиб, сўрамай туришади, бермаганингизга қўймай, ортингиздан қолмай хиралик қилишмайди. Садақани бундайларга эмас, ориятли, сўрашга ийманадиган ҳақиқий муҳтожларни топиб бериш савоб бўлади (Аллоҳ билувчидир).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАллоҳ наздида рўзадор оч қолганини сир тутгани афзалми ёки оч қолганини тан олгани, билдиргани афзалмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўзи билгани ва ўзгаларга билдирмагни афзал.

4439 23:12 / 28.04.2017
Яқинда илмли бир кишидан эркаклар ўз хотинининг синглисига уйланиши мумкин эмас, деб эшитиб қолдим. Шу гапда жон борми Аёллардан яна кимларга уйланиб давоми...

4545 15:41 / 24.04.2016
Майит ювилган хонада 40 кун чироқ ёқилади, бу хонада ҳеч ким овқат емайди ва ухламайди. Шу ҳолат шариатимизда бормиБу ҳолат шариатимизда йўқ, чироқ ёқиш мутлақо йўқ. давоми...

4560 15:47 / 26.04.2016
СаволУстоз мен ҳозирда бирлашган Араб амирликларидаман. Бу ерда масжидда намоз ўқиб турган одамнинг олдидан кесиб ўтаверишади, нега бундоқ қиласизлар десам ўша давоми...

6490 08:00 / 07.10.2017