1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аврат жойларга қараса нима бўлади?

16:05 / 24.05.2016 12102 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи эркаклар умумий ҳаммом ва сауналарда, чўмилиш ҳавзаларида битта калта иштонда (трусида) қолиб яланғочланишади. Шунда бошқа эркакларнинг беихтиёр назари тушиб қолиши гуноҳ бўлмайдими?

ЖАВОБ: Аввало, бировнинг авратига қарашдан кўзни тийиш керак. Шариатда фақат эркакларнинг хотинларнинг аврат жойларига қараши тақиқланган эмас,  балки эркак эркак кишининг авратига, аёл аёл кишининг авратига қараши ҳам ман этилган. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эр киши эр кишининг авратига назар солмайди, аёл киши аёл кишининг авратига назар солмайди», деганлар. Имом Абу Довуд Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Тирикнинг ҳам, ўликнинг ҳам сонига назар солма», деганлар.

Шу ўринда ўз-ўзидан, эркак кишининг қайси жойлари аврат ҳисобланади, деган савол келиб чиқади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак кишининг аврати киндигидан тиззасигача эканини айтганлар. Мусулмон эркак киши авратини бошқаларга кўрсатмаслиги лозим. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда саҳобалардан Журҳад ал-Асламий: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан ўтирган эдилар, сонимнинг очиқ турганини кўриб: «Сон аврат эканини билмайсанми?!» дедилар», деб айтганлар.

Шунингдек, киши ўзи ёлғиз қолганида ҳам яланғоч бўлиб юриши яхши эмас. Имом Термизий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Яланғоч бўлишдан сақланинглар, чунки фақат қазои ҳожат ва аҳлига яқинлашиш пайтидагина ажраладиган зотлар сизлар билан доимо биргадирлар». Яъни, фаришталар доим сизлар билан бирга, улардан уялинг, деганлар.

Имом Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар зикр этилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўз хотининг ва чўрингдан бошқасидан авратингни беркит», дедилар. Бир сўровчи: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар бир киши ўзи холи бўлса-чи?» деб сўради. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таборака ва таоло ундан ҳаё қилмоққа ҳақлироқдир», дедилар (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, яқинда онамиз бандаликни бажо келтирдилар. Таъзия кунлари онамизнинг кийимкечаклари қариндош ва қўшни аёлларга тарқатилди. давоми...

2956 10:00 / 18.01.2019
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, биламизки қиёматда савол жавобдан кейин кимдир жаннатий кимдир дўзахий бўлади. Кейин жаннатга кирадиганла сирот кўпригидан давоми...

3073 10:37 / 14.12.2018
Биз шуни кўп кузатамизки, ҳажга борган кишиларнинг эҳроми ва вафот этган кишиларнинг кафани ҳам оқ рангда бўлади. Савол шундай нега кафан ва эҳром оқ рангдаЖАВОБ давоми...

4390 21:10 / 24.04.2016
Ассaлому aлaйкум шaйх ҳaзрaтлaри Сизгa бир сaволим бор эди Рaсул билaн Нaбийнинг фaрқи нимaдa Шуни тушунтириб бeрсaнгиз. Жaвоб учун олдиндaн рaҳмaт.ЖАВОБ Бисмиллаҳир давоми...

16960 21:04 / 25.04.2016
Аудиолар

121480 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42977 14:35 / 11.08.2021