1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ёлғонни тингласа бўладими?

15:49 / 24.04.2016 2668 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадисда келишича, инсонларни кулдириш учун ёлғон ишлатиш мумкин эмас. Лекин қизиқчилар ҳаётда бўлган воқеалар билан бирга ёлғондан тўқилган латифалар билан ҳам одамларни кулдиришади-ку, шундай ҳолатларда мусулмон одам тингламаслиги керакми? Ваҳоланки тингловчи айтилаётган гапларнинг рост ёки ёлғонлигини билмайди.

ЖАВОБ: Ҳазил-мутойиба пайтида ёлғон нарсаларни қўшмаслик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одатлари бўлган. У зоти бобаракот ҳам баъзи пайтларда шунақа ҳазил-мутойиба қилганлар. Лекин буларнинг ҳаммаси рост ва ҳақиқат бўлган. Агар биринчи бор эшитган кишига тушунмовчилик бўлиб туюлса ҳам, лекин аслини суриштириб келганда ҳақиқат экани маълум бўлади. 

Мисол учун бир киши келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Менга бир улов – минадиган нарса беринг», деб сўраганида, у зот: «Хўп бўлади, сени туянинг боласига миндирамиз», деганлар. Ҳалиги одам: «Қандай қилиб кичкинагина тевачага минишим мумкин», деб ҳайрон бўлиб қолганида, у зот кулиб: «Ҳамма туя ҳам туянинг боласи бўлади-да», деганлар. 

Яна бир кампир келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, мен ҳам жаннатга кираманми?» деганида, «Жаннатга кексалар кирмайди», деганлар. Шунда ҳалиги аёл йиғлашни бошлаганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб: «Яъни, жаннатга кирилганда қари ҳолатда бўлинмайди», деганлар. 

Шунга ўхшаш у кишининг ҳазил-мутойибаларида фақат ҳақиқат бўлган. Энди қизиқчиларнинг гапига келадиган бўлсак, ёлғон ва кишиларга озор етказадиган даражада беодоблик маъноларидаги нарсалар бўлса, бундан эҳтиёт бўлиш керак. Аммо юқоридагига ўхшаш латиф сўзлар, кишилар заковатини бироз қўзғайдиган ҳолатлар бўлса, мумкин. Лекин ёлғон аралашган, кишиларга азият етказадиган  ҳазиллардан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАллоҳ наздида рўзадор оч қолганини сир тутгани афзалми ёки оч қолганини тан олгани, билдиргани афзалмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўзи билгани ва ўзгаларга билдирмагни афзал.

4426 23:12 / 28.04.2017
САВОЛ Рамазон ойи фидясини ҳам фитр садақаси каби муҳлатидан аввал адо қилса бўладимиЖАВОБ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфРамазон ойи фидясини Рамазон ойи давоми...

3463 17:16 / 24.06.2017
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари ва шу сайт администраторлари Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин ва сизларни Ўз паноҳида асрасин ҳар доим. Устоз давоми...

7286 17:22 / 17.06.2017
СаволХазрат Аллоҳ сиздан рози бўлсин, мусулмон биродаримизни қизиқтирган савол масжидда бомдод намозидин сўнг жамоатга юзланиб. . Мухтарам жамоат фалончи давоми...

4637 15:51 / 20.07.2017