1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аборт гуноҳ бўлмайдими?

15:35 / 24.04.2016 5332 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен яхши ниятлар билан хусусий туғруқхона очган эдим. Лекин баъзида ўзимиз истамаган ҳолда ҳали дунёга келмаган болаларни оналаридан жудо (яъни аборт) қилишимизга тўғри келади. Айтинг-чи, тиббиётдаги бу вазифани бажариш мени гуноҳкор қилиб қўймайдими?  

ЖАВОБ: Ҳозир қонунан ҳам, шариатда ҳам ҳомилани олишга рухсат йўқ. Хусусан, турмушга чиқмаган қизлар бўлса, зино қилиб, гуноҳкорга ботган бўлса, улар айбини беркитиш маъносида қилинадиган ҳомилани олиш каби ҳолатлар тўғри иш эмас. Шунинг учун шариат кўрсатмаларини ҳам, жорий этилган қонунларни ҳам бузмаслик керак бўлади. Агар туғруқхона инсонларга яхшилик қилиш ниятида очилган бўлса, туғишига ёрдам берсинлар – ана шу яхшилик. Боласини тушиб кетишидан сақлаб қолиш амалиётлари бор, муолажалар, даволашлар бор, уларни қилинглар, улар савоб ва бошқа яхши томонлари кўп. Туғруқҳоналарда савоб  учун ҳаракат қилиш керак. Албатта зинодан бола орттирганларнинг ҳомиласини яширинча, шариат ва қонунга хилоф равишда олиб ташлашда қилинаётган ишлар албатта гуноҳ бўлади (Аллоҳ билувчидир). 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен ҳозир Москвадаман. У ердаги масжидга жума ўқигани борганимда масжид имоми садақани ҳар кимга ҳар жойда берманглар. Кимдир олиб маст қилувчи нарсаларни давоми...

4154 14:55 / 07.08.2017
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир танишим Самарқанд вилоятига борибди, у ерда кичкина ховузча бор экан расмда кўрдим. Шу ховузчада сув бўлиб, одамлар давоми...

5479 13:30 / 30.03.2018
СаволАзон калималарида баъзи жойларда ҳайя алас солаҳrdquo баъзи жойларда ҳайя алас солатrdquo ёзилган, қайси бири тўғриЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфБиринчиси.

3988 23:40 / 15.02.2018
Савол Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Маккаи Мукарраманинг вақти биза истиқомат қилаётган жойдан 1соат кейин экан, рўзани Маккаи Мукарраманинг тақвимга 1соат давоми...

3480 03:52 / 13.06.2017