1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бесоқолбозликка диннинг муносабати қандай?

15:30 / 24.04.2016 4747 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Авваламбор кўринишидан қалтис саволни бераётганим учун узр сўрайман. Лекин муаммога бошқа манбаларда ҳеч қандай муносабат билдирилмаганини тушунгач, сизга мурожаат қилишга қарор қилдим. Сўнгги вақтларда Ғарб маданиятининг таъсири олам бўйлаб кенг тарқалиб бормоқда. Ушбу таъсир барча соҳаларда, жумладан ёшларнинг жинсий тарбиясига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Асримизнинг нохуш кўриниши бўлмиш эркак билан эркак ўртасидаги жинсий алоқа (бесоқолбозлик) ҳамда аёл ва аёл (лесбийлар дейилар экан) ўртасидаги жинсий алоқага нисбатан динда қандай муносабат билдирилади? Ушбу иллат ҳақида Қуръони каримда ҳамда ҳадисларда нима дейилган?

ЖАВОБ: Эркак киши билан эркак кишининг жинсий алоқада бўлиши «ливота» дейилади. Бу иш энг ёмон гуноҳлардан экани Қуръони каримда бир неча бор такрорланган. Лут алайҳиссалом пайғамбар бўлиб борган қавм бу амалга ўч бўлган, Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жиноятга қаттиқ қарши турганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу амални қилган одам ким бўлишидан қатъи назар, уйланганми-уйланмаганми, иккисини ҳам ўлдиришга буюрганлар. Саҳобаи киромлар эса, бу жинояткорларни қандай ўлдириш тўғрисида турли ижтиҳодлар қилишган. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу уларни қилич билан чопиб ўлдириб, жасадини куйдириб юборишни айтганлар. Ҳазрати Умар ва Ҳазрати Усмонлар (розияллоҳу анҳумо) эса, эски бинонинг тагига ётқизиб туриб, устидан деворни йиқитиб ўлдириш керак, дейишган. Ҳазрати Абдулоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу юртидаги энг баланд жойдан бошини ерга қилиб ташлаб, кейин тошбўронга тутиш керак, деганлар. 

Мазҳаб имомлари ҳам шунга ўхшаш фикрлар ила ижтиҳод қилишган. Имом Абу Ҳанифа: ҳар замоннинг ҳокими шароитга қараб, бошқалар ҳам ибрат оладиган қилиб жазолайди, деганлар. Баччабозликни одат қилган одамни ўлдириш шартлигини ҳам алоҳида таъкидлайдилар.

Яна айтиб қўйиш лозим бўлган гаплардан бири шуки, эр киши ўз хотинининг орқасига яқинлик қилиши ҳам ҳаромдир.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким аёл кишига ортидан келса, лаънатидир», деганлар.

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайзли аёлга ёки аёл кишининг орқасидан яқинлик қилган ва фолбинга бориб, унга ишонган одам Муҳаммадга нозил этилган нарсага куфр келтирган бўлади», деганлар.

Шунингдек, ҳайвонларга яқинлик қилган одамлар ҳам катта гуноҳкор ва жиноятчи ҳисобланадилар. Баъзи уламолар уни ҳам зинокор ҳисоблашади ва зинонинг жазосига тортилиши зарурлигини таъкидлашади. Аммо ҳанафий мазҳаби уламолари бу жиноятни қилган одамга ҳоким, қози ёки бошқа масъул кишилар ўзлари билиб таъзир беради, дейишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни Лут қавми амалини қилаётганда топсангиз қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам ўлдиринг», дедилар».

Ҳадисдаги Лут қавми амали, дегани ливота, яъни эркак кишининг эркак кишига жинсий алоқа қилишидир. Бу ифлос иш биринчи бўлиб Лут аҳлининг кофир қавмларидан чиққани учун шу ном билан аталиб қолган. Бу иш энг разил ва энг бемаъни жиноятдир. Бу ишни фақат одамгарчилик эмас, балки ҳайвонлик доирасидан ҳам чиққан махлуққина қилиши мумкин. Чунки ҳеч қандай ҳайвонда эркаги эркагига жинсий яқинлик қилгани кузатилган эмас. Ушбу ишни биринчи бўлиб қилган қавм – Лут қавмига Аллоҳ таоло энг ашаддий азобни берган: уларни ерга ютдириб юборган, осмондан устларига тош ёғдирган.

Моликий ва Ҳанбалий мазҳаби уламолари ушбу ҳадисга амал қилиб, ливота қилувчи ким бўлишидан қатъи назар, ўлдирилиши шарт, дейдилар. Саҳобалардан Абу Бакр, Умар, Али, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлар ҳам шу фикрда бўлишган.

Ливота қилган ким бўлишидан қатъи назар қатл қилиниши керак, деган уламолар ливотачини қатл этишда далил ва ҳужжатларга суянган ҳолда тўрт хил йўл билан қатл қилишни ихтиёр қилишган: 

1. Ҳазрати Абу Бакр ва Ҳазрати Али розияллоҳу анҳулар ливотачини қилич билан бошини танасидан жудо қилиш керак, деганлар.

2. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, Молик ва Аҳмад розияллоҳу анҳулар тошбўрон қилиб ўлдириш керак, деганлар.

3. Моликий мазҳаби эса баланд жойдан ташлаб ўлдириш керак, деган.

4. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу ливотачини деворнинг остига ётқизиб туриб, устидан деворни ағдариб юбориш керак, деганлар.

Эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло Лут қавмини ушбу азобларнинг барчасига дучор қилгандир.

Шофеъий мазҳабида эса, ливотачининг жазоси худди зинокорнинг жазосига ўхшайди, дейилади. Бикр (уйланмаган) бўлса, дарра урилади, нобикр бўлса, тошбўрон қилинади. Ҳанафий мазҳаби эса: ливота қаттиқ ва шармандали гуноҳ эканида ҳеч шубҳа йўқ, лекин у зино эмаслиги ҳам маълум, шунинг учун, ливотага зинонинг азобини қўллаб бўлмайди, ливота учун таъзир берилади, дейди. Ҳар мазҳаб ўз фикрини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далиллар келтиришади. Замондош уламоларимиз биринчи мазҳабни рожиҳ, дейишади. 

Шу ерда араб тилида «сиҳоқ» деб номланадиган ва аёл киши билан аёл киши орасида жинсий маънода бўладиган жиноятнинг ҳукмини ҳам айтиб ўтиш лозим бўлади. Уламои фиқҳнинг иттифоқи бўйича, бу жиноятни қилганларга шароитга қараб таъзир берилади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Дўстлар тўйга 10 доллардан йиғишга келишганмиз. Курс 300 минг пайти уйланганман. Ҳозир 800 бунинг хам хукми гўштникидаймиquotЗикр аҳлидан сўрангquot давоми...

1963 10:37 / 23.11.2018
Мен асли Бухороликман. Поезд Бухорогача 70008000 сўм. Лекин ҳар сафар уй бориб келиш учун шунча пул топиш қийин. Шу сабабдан одатда биз проводника 3000 сўм берамиз. Ва давоми...

2957 20:50 / 27.04.2016
СаволМуҳтарам ҳазрат, омма ва хос рўзаси ўртасида қандай фарқлар борЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳРЎЗАНИНГ НОЗИК СИРЛАРИАҳли ҳақнинг давоми...

3538 09:05 / 04.06.2018
Ассалому алайкум 5 маҳал намозни фақат фарзларини ўқисам бўладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом Аллоҳ таоло Ўзи севган амалларни давоми...

8678 09:40 / 24.03.2019