1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фарзанднинг пешонасидан ўпса бўладими?

14:25 / 24.04.2016 3878 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота-она балоғатга етган фарзандини (ота қизини, она ўғлини) пешона ёки юзидан ўпса бўладими? Ҳожи Муҳаммад Шоҳмуродзода,  Фазлидан Кароматуллоҳ  қаламларига мансуб «Таомланиш одоби» китобида балоғатга етган фарзандини ота-она томонидан ўпилиши ниҳоятда қораланган. Бундай иш катта илмсизлик оқибатида содир этиладиган  гуноҳ амал, деб тарифланган (54-бет). Кўпинча отам мен билан кўришаётиб пешонамдан ўпадилар. Демак, отамнинг қиладиган ишлари гуноҳми?

 ЖАВОБ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда турганларида Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошлиқ Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонлар қайтиб келишди. Улар билан баъзи яманликлар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлардан изн сўраб, уларга ҳам Хайбарда тушган ўлжалардан улуш бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ва у кишининг шериклари келганидан жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Жаъфар розияллоҳу анҳунинг пешоналаридан ўпиб, ўзлари билан бирга олиб юрдилар ва: «Қай бири билан суюнишини ҳам билмайман: Хайбарни фатҳ бўлиши биланми ёки Жафарнинг келиши биланми?!» дедилар.

Имом Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар: «Кўринишда, ҳайъатда, ўзини тутишда, ўтиришда ва туришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтқазар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди». Ушбу ҳадислардан маълум бўляптики, ота-она фарзандининг пешонасидан ўпиб кўришса бўлар экан (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Инсулин уколини қўлга ёки қоринга қилинганда баъзида қон озгина чиқса, баъзида эса чиқмайди. Қон чиқмаган ҳолда тоҳорат бузилмайдими давоми...

3985 09:25 / 01.03.2018
Телевидение, газета, журналларда ўқиганим бўйича, .Бермурд, учбурчагидан ўтган кемами, самолётми, ҳаммаси ғойиб бўларкан. Мана шунинг ечими Қуръони Каримда давоми...

3135 20:44 / 24.04.2016
СаволУстоз олдинги жавоб учун ташаккур. Савол укам рўзада кундизи ғусл вожиб бўлибди ва ғусл қилибди аммо кечқурун оғизни ва буринни чайқашни эсидан чиқарибди. давоми...

4043 08:20 / 13.11.2017
СаволАссаламу алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳабарингиз бор, ҳозирда бўйи етган қизлар ва келинларни ҳаммасини ҳам тўла соғломлигини таъкидлаш қийин. давоми...

4052 09:05 / 18.05.2018