1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Карикатуралар ҳақида

21:17 / 22.04.2016 2693 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари.

Карикатуралар ҳақидаги ноҳуш ҳодисага маданий йўл билан жавоб берганигиздан ва сайтингизда Оламларга “РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” рукнини очганигиздан жуда ҳам миннатдормиз. Бу рукн пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаломни янада яқинроқ танишимизга хизмат қилади деб умид қиламан.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаломга қилинган карикатуралар агар юртимиз оммавий ахборат воситаларида ёки юртимизга тегишли интернет сайтларда қўйилса биз қандай йўл тутмоғимиз керак. (Яқинда бир ўзбекча исломий сайтда шу карикатуралар қўйилганининг гувоҳи бўлган эдим, аммо биродарлар этироз билдиргани учунми бу карикатураларни олиб ташлабди.)


ЖАВОБ:

Севикли Пайғамбаримиз алайҳиссаломни масхаралаб чизилган расмлар нобакорлик, худо безорилик ва пасткашлик эканига нафақат мусулмонлар, балки номусулмонлар хам иттифоқ қилишди. Хатто хабар тарзда берилаётган кўрсатувларда хам фақат битта сувратни кўрсатиб қолганларини беркитиб турилди.

Одамларни огоҳлантириш мақсадида деган гап ила мазкур расмларни нашр қилмоқчи бўлган ахборот воситаларини Ислом оламида қайтарилди. Мисрда бир газетанинг барча нусхалари мусодара қилинди.

Бу масала яқинда Кувайтда бўлиб ўтган илмий анжуманда ва «Иқраъ» телеканалида уламолар томонидан муҳокама қилинди ва ўша расмларни кўчириб нашр қилганлар уларни чизганларга шерик деган хулосага келинди. Айниқса, деди уламолар, бу шармсиз расмларни ёш болалар кўрсалар уларнинг онгида бу расмлар Пайғамбармиз сиймоларига боғланиб қолишига сабаб бўлади.

Агар сиз айтганда бизда ҳам ким бу ишни қилган бўлса, ўз ишини нима деб аташидан қатъий назар, пайғамбаримиз алайҳиссаломга қарши катта бехурматлик қилган бўлади. Бу иш қадимдан Муҳаммад Мустафо алайҳиссаломга ўзининг чексиз муҳаббати билан машҳур бўлган халқимиз тарихида қора доғ бўлади. Бу ишни қилганлар У зотнинг масхара қилганларга шерик бўлади.

Мазкур Мухаммад Мустафо алайҳиссаломни масхара қилувчи расмларни сайтдан олдириб ташлашга сабаб бўлганлар пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳақиқий мухлис умматларидан бўлади.


2006



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Нур, сурасининг учинчи оятида .Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур, деган оят бор. Агар шундай бўлса, зинокор эр покиза аёлга уйланса, ёхуд акси давоми...

7883 18:56 / 26.04.2016
Ҳазрат, Сизга қуйидаги саволлар билан мурожат қилмоқчи эдим1. Агар рўзада ёлғон гапириб қўйса, рўза бузиладими ёки гуноҳкор бўладими 2. Мен ўқишга кечқурун бораман давоми...

3915 15:56 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Ёшим 33 да 2 нафар фарзандим бор. Аёлим билан турмуш қурганимга 9 йил бўлди. Уйлангунимга қадар аёлимни танимаганман. Аёлим 1 чи унаштирилиб тўйи давоми...

2697 12:02 / 08.11.2018
СаволАссалому алайкум Ким жума куни .Каҳф, сурасини ўқиса юзидан нур чиқиб туради деган шу ҳадис саҳиҳми Кейин Духонrdquo сурасини ўқишни тавсия қилади. Бу ҳам давоми...

5968 09:15 / 26.03.2018