1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қарсак чалиш

21:09 / 22.05.2016 4488 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Маросимга келган меҳмонларни ҳурматлаб ёки нотиқнинг сўзларини олқишлаб қарсак чалса бўладими?


Жавоб: Аллоҳ таоло айтади: “Уларнинг (мушрикларнинг) Байтуллоҳ олдида қилган «ибодат»лари фақат ҳуштак ва чапак чалиш бўлди” (Анфол сураси, 35-оят). Ибн Аббос (р.а.) айтадилар: “Қурайш Байтуллоҳни яланғоч ҳолда тавоф қилар ҳамда ҳуштак ва чапак чалишар эди. Бу уларнинг ўйича ибодат ҳисобланарди. Шундан Аллоҳ таолога ҳуштак ва чапак чалиб ибодат қиламан, яқинлашаман деганлар хато қилишади. Қуртубий бунга ишора этиб, ўз тафсирларида чапак чалиб рақс тушадиган жоҳил сўфийларни қайтариб шундай дейдилар: “Оқиллар бунга ўхшаганлардан эҳтиёт бўладиган мункар ишдир бу. Ундай қиладиганлар Байтуллоҳ олдида шундай қиладиган мушрикларга ўхшашади”.

Лекин саволда келган чапак ибодат эмасдир. Бу билан эҳтиромга лойиқ инсонни ҳурматлаганларига савоб олиш билан Аллоҳга яқин бўлишни қасд қилмайдилар. Балки бу бошқадан ҳайратланганда изҳор этиладиган урф ва одатдир. Жуда бўлмаганда бошқаларга тақлиддир. Бунда ҳеч қандай шаръий монеълик йўқ.

Аммо масжидларда мушриклар қиладиган иш сурати юзага келмаслиги учун бундай қилмаслик керак. Бунинг ўрнига масалан такбир ёки масжид ҳурматига лойиқ сўзлар билан эҳтиромни изҳор қилиш мақсадга мувофиқ. Пайғамбар (с.а.в.) Нобиға шеър ўқиганда ўз ҳайратларини шундай изҳор қилганлари ҳақида заиф санадла ҳадис ривоят қилинган: “Ғоят гўзал, Эй Абу Лайло. Аллоҳ оғзингни ёпмасин!” (Аллоҳ билувчидир). 


 Мубашшир АҲМАД тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги пайтда мунажжим башоратлариrdquoни эълон қилмайдиган газетажурналу радио тедлевидение канали қолмади, ҳисоб. Бу сафсаталарга ишонувчилар ҳам етарли. Мени давоми...

2571 14:25 / 24.04.2016
Бир танишим номаҳрам аёлларга қараш ҳам зино ҳисобланади, бу нарса жинсий ожизлик келтириб чиқаради, деди. Ҳозирги пайтда кўчакўйларда аёлқизлар очиқсочиқ давоми...

7222 14:22 / 24.04.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари ва шу сайт администраторлари Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин ва сизларни Ўз паноҳида асрасин ҳар доим. Устоз давоми...

7305 17:22 / 17.06.2017
СаволҲазрат Саволим жуда ҳам жўн бўлса, илмсизлигим учун койимасангиз. Менга мазкур масаларга таълуқли бирон китоб олиб ўқишга, ёки бирон илмли кишини устоз давоми...

6070 16:54 / 19.07.2017