1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Нима учун мусулмонлар Исмоилни (ас ) Иброҳим(ас)нинг қонуний меросхўри деб ҳисоблайди?

20:56 / 22.04.2017 5111 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

29 савол. Инжилга мувофиқ  Исмоил чўри Соранинг Иброҳимдан бўлган ўғлидир. Агар у туғилганидан кейин Соранинг тиззасига ташланганда эҳтимол ва ёлгиз ўғиллигида қолганда Ҳожарнинг (Агарнинг) ўғли эмас Сарранинг ўғли деб ҳисобланарди ва  Сарранинг ўғли каби меросхўр бўларди. Лекин Сарра ўғил  туққандан кейин Исмоил умуман Иброҳимга ҳақиқий қонуний меросхўрлик ҳуқуқини йўқотди, фақат чўрининг боласилигича қолди. Агар (Ҳожар) ўзини ёмон тутганлиги ва хожасига қўполлик қилгани учун  уни ҳайдади. Бундай оила қонуни тавротда ёзилмаган бўлса ҳам, лекин ўша пайтларда Хаммурапи қонунлари кодексида бор эди. Нима учун мусулмонлар Пайғамбарлари Исмоил авлоди эканлиги билан фахрланадилар? Исмоил Худо билан аҳднома тузмаган эди-ку, бунинг устига Инжил уни ёввойи эшшак билан тенглаган..

    29- жавоб. Шубҳасиз, мусулмонлар Қуръон ва Муҳаммад савнинг Суннатларига асосланган, Исмоил ас Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг валий ва тақводор пайғамбари эканликлари таъкидланган ўз анъаналарига амал киладилар. Суннатга мувофик Иброҳим ас Исмоилни қурбонлик қилишни ният қилган. шу билан бирга Сорадан бўлган ўғил Исҳоқнинг ҳам улуғлиги ва пайғамбарлиги тан олинади.

    Ўз-ўзидан бу савол унча аҳамиятли тус олмас эди, чунки биргина тарихий ҳужжатга кўра  учта турли диний анъаналар - яхудийлик, насронийлик, ва ислом ўрталарида сезиларли даражада фарққа эга. Лекин бу воқеани Исҳоқ ас фойдаларига ҳал қилишга ҳаракатда ўзига яраша чуқур асос бор. Қандай?

    Бу ҳаракат Аллоҳнинг дин борасидаги аҳдини ва марҳаматини Исҳоқ ас ўғилларига қондош авлодларга тааллуқ санаш ва бу билан Исҳоқ насабидан бўлган яҳудий миллатини бошқалардан мутлақо афзал ҳисоблашга интилишдир.

    Бунда моддий манфаат кўриниб турибди. Иброҳимнинг шариатига риоя қилиш учун у каби ва ўғли Исҳоқ каби яшаш, ва бунинг учун катта куч сарфлашга тўғри келади.Ўзини Иброҳим ёки Исҳоққа ота томонидан ёки она томонидан зурриёт бўлишини эълон қилиш ва гуёки менга ҳеч нарса қилиш шарт эмас, менга туғилганим заҳоти Худонинг марҳамати  ўз-ўзидан  келаверади деган даъво билан яшаш осонроқ. Бундай ёндошишни Инжилий Исо ас ҳам  танқид қилиб айтади:

    "Улар Исога жавобан: Бизнинг отамиз Иброҳим-ку-дейишди. Агар сиз Иброҳим фарзандлари бўлсангиз эди, Иброҳим қилган ишларни қилар эдингиз,- деди Исо. -Энди бўлса Худодан эшитган ҳақиқатни сизларга сўзлаб бераётган одамни - мени ўлдирмоқчисизлар, Иброҳм бундай йўл тутмаган эди" (Юханно 8:39-44). Тақводор Яҳъё ас- Иоан Предтеча бу фикрни янада равшанрок тўлдиради:

    "Яҳъё ўз ҳузурида сувга чўмиб имон келтириш учун келаётган халқ оммасига хитоб килди:... Бундан буён тавба қилганингизга яраша самара беринглар! Ўзингизча: Отамиз Иброҳим деб ўйлаб ўтирманглар. Мен сизларга: Худо шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир, деяпман. Ҳозирдан дарахтлар илдизида болта ётибдику. Энди яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади. Халойиқ ундан сўради: Ундай бўлса биз нима қилайлик? У жавоб берди: Кимнинг иккита кийими бўлса бирини муҳтожларга берсин, кимнинг озиқ-овқати бўлса у ҳам шундай қилсин. Солиқчилардан баъзилари ҳам имон келтириш учун келиб, Яҳъёдан сўрашди: устоз биз нима қилишимиз керак. Яҳъё: Сизларга буюрилганидан ортиғини талаб қилманглар- деб жавоб берди. Баъзи аскарлар ҳам ундан: Хўш бизлар нима қилишимиз керак-деб сўрашди. Яҳъё уларга: ҳеч талончилик қилманглар, ҳеч кимни ҳақини еманглар, ўз маошингиз билан қаноатланиб юринглар" (Луко 3:7-14).

    Бу билан  Инжилда  Иброҳимга меросхўрлик аслида Иброҳим уруғига  қон жиҳатидан тегишли эканига қараб эмас, Худонинг қонунига, Худо Иброҳим билан тузган Аҳдномага ғайрат, ихлосла амал қилиш билан бўлади.

    Шунга қарамай унда туғилишиданоқ Худонинг марҳамати мавжудлигини  исботлаш учун қуйидаги масалалар қўйилади:

    1) Тора (таврот) матнидан Аҳд фақат Исҳоқ билан тузилгани ва Иброҳим Исҳоқни қурбонлик қилишни ҳоҳлаганини кўрсатиш;

    2) Агар (Ҳожар)- шошқалоқ ўжар чўри, ва Исмоил "беникоҳ туғилган", мерос олиш хуқуқига эга эмас лиги, шунингдек ахлоқи ёмон зот эканлигини ҳам исботлашга ҳаракат қилишдир.

       1. Шу билан бирга Худо билан Иброҳим ўртасидаги Аҳд Исмоил ўсмирлик пайтида ва Исҳоқ ҳали туғилмаган пайтда тузилган эди. Бобил асирлигидан кейин Ибтидо Китобида Иброҳим ҳақидаги матнни тиклаганлар ўз қоралашларини Иброҳим хонадонидаги мисрлик Агаррага қаратдилар. Лекин у ерда унинг бир ўзи хизматкор эмасди - у пайтда ҳар хил халқлардан қуллар, хизматкорлар ҳам, шунингдек асирга тушганлар ҳам бор эди. Ва мана бошқа халқларни (гоев) севмайдиганлар нимани ўтказиб юбордилар, ва шундагича Тавротда сақланиб қолди:

    "Энди сен ва сендан кейин туғиладиган барча авлодларинг ҳам Менинг аҳдимга риоя қилиб юринглар...орангизда ҳар бир эркак хатна қилинсин...Ана шу Мен билан сизлар орангиздаги аҳднинг белгиси бўлади. ...наслингиздан туғиладиган ҳар бир  ўғил болангиз, шу жумладан уйда туғилган ва бегона уруғдан бўлиб сотиб олинган барча ўғил болалар ҳам хатна қилинсин...Менинг аҳдим ўз танангизда муҳрланган абадий аҳд бўлади. Аъзосини кестирмай, суннатсиз тураверган эркак эса ўз қавми орасидан йўқ қилинсин. Бундай киши Менинг аҳдимни бузган ҳисобланади.

    ...Унинг ўғли Исмоил хатна килинганида 13 ёш эди. Улар иккаласи ҳам ўша кунда хатна қилиндилар, шунингдек, Иброҳим билан бирга унинг хонадонидаги барча эркаклар - уйда туғилганлар билан бегона  уруғдан сотиб олинганлар ҳам барчаси хатна қилиндилар” (Ибтидо 17).

    Аллоҳ Иброҳим асга барча унинг уйида яшайдиганларни, яъни яҳудиймасларни бошқа қабилаликларни хатнага буюряпти, яъни Ўзи билан Аҳдга киришни буюряпти, Иброҳим буйруқни бажаради. Демак барча хатна қилинганлар яккахудолик бўлдилар, динда ва  ишларда Иброҳимнинг ўғиллари Худога садоқатли жамоатнинг аъзолари бўлдилар.Улар барчалари юқорида келтирилган иқтибосда гапирилган Худо билан Аҳднинг иштирокчилари бўлдилар. Мазкур ҳолатдаги "қавм"ни аниқроги унга яҳудиймаслар ҳам қўшилган "Худога садоқатли ва итоат қиладиган жамоат" деб тушуниш керак. Миллатидан қатъий назар ҳар қандай хатна қилинмаган, қавмдан қувиб чиқариларди (халқдан қувиб чиқариш мумкин эмаску!). Аллоҳнинг иродаси билан садоқатлилар жамоасига Иброҳимнинг, Исҳоқнинг, Иаков (Якуб)нинг жамоасига аъзо бўлиш шарти: Якка Худога имон келтириш (шаҳодат) ва кўринадиган белги хатна қилиш тайинланди, қон жиҳатидан тааллуқли бўлиш эмас. Шу билан бирга Иброҳим томонидан хонадонидаги барчани хатна қилинган кун яккахудоликнинг қон қариндошлигини ҳисобга олиш устидан ғалабаси тантанасига айланди.

    Сўнгра Инжилга асосан Иброҳимга худонинг учта фариштааи намоён бўлди.У кутиб олди ва меҳмон қилди, улар Худонинг иродаси билан Иброҳимга келажагини айтиб беришди. Худонинг самовий элчиларини кутиб олишда отасига ёрдам бериш шарафига унинг мисрлик хотинидан бўлган ўғли Исмоил лойиқ кўрилди!

    Ўзининг Иброҳимга раҳмати белгиси сифатида ва пайғамбарлик вазифасини узоқ вақтларгача бажаришни янада яхшироқ тушуниш  учун Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло биргина аҳдни барпо қилди-  инсониятга нажот келтирувчи пайғамбарлар ва элчилар Иброҳимнинг жисмоний авлодларидан бўлади:

    "Шу орада Худованд деди: Мен қиладиган ишимни Иброҳимдан яширармидим! Иброҳимдан аниқ улуғ ва кучли халқ келиб чиқади, ва бутун ер юзидаги халқлар ундан барака топадилар. У ўзидан кейинги ўғилларига ва уй аҳлига ҳам Худованд йўлидан боришни, тўғрилик ва одиллик билан иш қилишни амр этсин, деб Мен уни танладим; ва Худованд, Иброҳим ҳақида сўзлаганларини амалга оширади" (Ибтидо 18:17-19). Бу билан НИМАНИ таъкидланяпти, албатта иккала ўғил тўғрисида ваъда қилинган нарса амалга оширилади ва бунга Худонинг Ўзи кафолат беряпти!

    Аллоҳи таъоло Иброҳим олдида Исҳоқ билан Аҳд тузганини ҳеч ким инкор қилмайди - бу тўғрида Қуръонда ҳам гапирилади:"Эй Бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган аҳдга вафо қилинг. Шунда Мен ҳам ўз аҳдимга вафо қиламан" (2:40).

    Лекин бу аҳднинг "абадийлиги" шартли, у Исҳоқ авлодлари ўзларини қандай тутишларига боғлиқ.агар авлодлар аҳдга риоя қилишдан тўхтасалар, аҳд ҳам тўхтатилади. Ва уни барпо қилувчилар бошқа халқдан, аммо албатта ўша Иброҳимнинг авлодларидан бўлади. Иқтибос келтирилган байтлардан маълум бўладики, бу унинг бошқа - мисрлик хотинидан бўлган ўғли авлодларидан, улар билан кейинроқ "барча олам халқлар"и учун Аҳд тузилади.

    2. Энди Исмоилнинг "ноқонуний туғилганлиги" хақида. Мана Ибтидо Китобидан байтлар: “Иброҳимнинг хотини Сора бола туғмаётган эди. Соранинг Ҳожар деган мисрлик чўриси бор эди. Бир куни Сора Иброҳимга: Мана Худованд мени туғишдан ожиз килди. Сиз энди чўримнинг ёнига киринг, балки ундан болалик бўларман-деди. Иброҳим Соранинг сўзига қулоқ солди. Шундай қилиб Канъон юртида ўрнашганларининг ўнинчи йилида Ибромнинг хотини Сора ўз чўриси Ҳожарни хотинликка олиб берди. Иброҳим Ҳожар ёнига кирганидан кейин, у ҳомиладор бўлди" (Ибтидо16:1-3).

    Ойдин Али-зода билан баҳс олиб борган яҳудий мунозарачиси қуйидаги далилларни айтиб: Мана шу жойни мен иврит тилида қандай янграшини келтираман деди: “Ватиках Сарай эйшет Аърам эт Хагара Мицърит шифъхата-х микэйц эсэр шаним лешэвэт Авърам беэрэц Кънаан ватитэйн ота-х леАвърам иша-х ло леиша”. Бу ерда икки сўз қизиқ туюлади иккаласи ҳам рус тилига таржима қилинганда “жена” хотин маъносини билдиради -эйшэт (Сорага нисбатан) ва иша- Ҳожарга нисбатан.

    Бу сўзлар ҳар хил маъноли нукталарга эга. Эйшет  сўзининг тўғридан-тўғри маъноси рус аниқловчи “замужняя” (яъни эри бор хотин) ва бу ивритда одатда эрнинг исми билан биргаликда (мас. бизнинг ҳолатимизда- замужняя Авраама-Иброҳимнинг хотини), ёки эйшет-иша –замужняя женшина, эрлик хотин каби қўлланилади. Иша сўзи “женшина” аёл, хотин, урғочи (бокира қиз эмас) маъноларини  билдиради. Яъни иша сўзининг маъноси анча шаҳвонийроқ маънони билдиради.

    Бутун боб давомида бир неча марта Ҳожар Соранинг хизматчиси эканлиги тўғрисида таъкидланади. Уни чўлдаги фаришта ҳам шундай атайди ва унинг ўзи “саййидамдан қочиб келяпман” дейди. Шу зайлда Ҳожар Иброҳимга “хотин” сифатида берилгани таъкидланади. Бундай аёл нима деб аталади?- ўйнаш, жазман. Ўйнашнинг ўғли тўнғичлик ҳуқуқига фақат икки суратда эга бўларди: агар ўйнаш хотиннинг “тиззалари устида” туғса, бундай ўғил хотиннинг ўғлидек бўлиб қолар эди.(Торада шунга ўхшаш мисоллар бор). Агар хотин боласиз қолаверса, ўйнашнинг ўғли мерос ҳуқуқига эга бўлар эди.

    Ўрни келганда айтиш керакки, Ҳожарни Сора томонидан сиқувга олиниши Подшоҳ Хаммурапининг кодексларини топилгандан кейин равшанлашди. Кодекснинг (145,146 бобларида)хотинни ҳақорат қилган чўрини жазолаш лозим дейилган эди. 

Лекин яҳудий мунозарачи замонавий яҳудий тилидан фойдалана туриб Таврот сўзларининг ўша замонга хос қадимий маъносини аниқ унутиб қўйди.Тавротда Одамни хотини яратилишида ҳам иша сўзи ишлатилади. Одам ўзидан яратилган хотинни кўриб: бу иша деб аталади , чунки иш дан олинган”-дейди. Бу сўз ўйини таржимада йўқолган: “Бу хотин дейилади, чунки эрдан олинган”. Бу ерда нимага “чунки”тушунарсиз, Ивритда тушунарли Одам- иш, унинг қовирғасидан олинган Ҳавва –иша. Бундан келиб чиқадики, Сора никоҳ шартномасига кўра хотин эди, Ҳожар эрнинг тўлдирувчиси, унинг “ўнучинчи қовурғаси” бўлди.

    Бу ҳужжат муаллифнинг Иброҳим ҳақидаги ҳикоясида гап тузилиши билан ҳам тасдиқланади. “Хотинликка берди” ёки “хотин сифатида берди”?! Бу ерда сифатий фарқ бор, чунки кимнидир “хотин” сифатида таклиф қилишса (мас. чўрини), демак зинони таклиф қилиш бўлади. Худонинг Пайғамбари Иброҳим зинокор эмасди. Ўйнаш тўғрисида Таврот матни индамаган, шунинг учун яҳудий мунозарачининг “Ҳожар ўйнаш эди” деб шарҳлаши фақат ўзининг хаёли холос. Шунинг учун меросхўрга эга бўлиш нуқтаи назаридан бемаъни бўлган  зино вариантини  чиқариб ташлаймиз, энди матн бўйича икки вариант қолмоқда: бу сўзнинг энг анъанавий маъноси- худди Ҳаввони Одамга нисбатан ўрни, ёки никоҳ шартномаси ( оғзаки шартнома) бўйича Сорадан кейинги хотин. Агар мухолифлаимизга биринчи вариант афзалроқ бўлса, биз ҳам қаршилик қилмаймиз, бу Оламларни Яратгувчисидан файз-барака олган Иброҳимнинг обрўсига ва ўғлининг мартабасига кўпроқ муносиб келади. 

    Худонинг буюк пайғамбари Иброҳим ас оиласидаги муносабатлар Бобил шоҳи Хаммурапининг бутпарастлик қонунлари асосида ҳал қилиниши тўғрисидаги фараз бирор бир танқидга дош бера олмайди. Ўша пайтда Мусо ас даврида  тугал  ёзилиб бўлган никоҳ тўғрисидаги Худонинг Қонуни каби қонун йўқ эди, демак аслида қонун чиқарувчи ҳам, ижро қилувчи ҳам, қозилик қилувчи ҳам бир шахс пайғамбарнинг ўзи, Худонинг номидан амал қилаётган, имонлиларнинг отаси Иброҳим ас ўзлари эди. Кимни хотин қилиб олса - демак у хотин-да.

    Сора томонидан Ҳожарга салбий муносабатни тавсифланишини Муқаддас тарихга ҳеч қандай таъсири йўқ турмушга оид низолар,  ёки муаллифнинг умумлашган қандайдир белгини кўришга интилиши, масалан, Иброҳимнинг Исҳоқдан бўлган авлодлари – яҳудийларнинг араблардан, Иброҳимнинг Исмоил орқали бўлган авлодларидан афзаллиги белгиси кўришга интилиши билан изоҳлаш мумкин.

    Яҳудийларнинг афзаллиги тўғрисидаги фикр эрамизнинг I асрида раввин Гамалэл фарзий (қадимги Иудеяда бойларни манфаатларини ҳимоя қилган мутаассиблиги ва мунофиқлиги билан машҳур бўлган фирқа аъзоси) Саулнинг, черковда Авлиё Павел номини олган шогирди мактубида ўз ифодасини топди:

“ Биз эса биродарлар, Исҳоққа ўхшаб, илоҳий ваъда бўйича туғилган ўғиллармиз. Ўша вақтда табиий йўл билан туғилган Исмоил, илоҳий ваъда бўйича туғилган Исҳоққа зулм этди. Аммо ҳозир ҳам худди шундай. Лекин Тавротда нима дейилади? –“Чўрини  ва унинг ўғлини ҳайдаб юборгин. Чунки чўрининг ўғли озод хотин ўғли билан баробар ворис бўлолмайди”. Шундай қилиб, эй биродарлар биз чўрининг эмас, балки озод хотиннинг фарзандимиз” (Галатияликларга 4:28-31).

    Бобилдан кейинги давр эрамиздан аввалги V асрда бобилликлар томонидан ёқиб юборилган қадимий Китоблар оғзаки хотира, халқ ривоятлари билан тикланаётган пайтда, кўчириб ёзувчилар бу ёзувни битаётган пайтларида яҳудийларнинг миллий ўзини англаши фаол тикланаётган эди. Лекин ҳақиқий диндорлик сусайганда, миллатчилик ҳар қандай халқни Ягона Яратувчига имон келтириб, бутун дунё жамоасига аъзо бўлиш ўрнига ўз халқининг жисмоний қардошлигига, қон мансублигига суянадиган жамиятга аъзо қилиб қўяди. Шу сабабдан аралаш никоҳларни ман қилишган (эрамиздан аввалги V аср ўрталарида), лекин  шундай бўлсада Инжилда яҳудий халқининг боболари ва доҳийлари орасидаги авлиё одамларда шунда никоҳлар бўлганлиги тўғрисида кўплаб эслатмалар қолган. Мана Ҳожар - мисрлик. Шунинг учун ҳам миллатчиларда ҳар қанақасига уни хорлаш ҳирси туғилган эди. Лекин буни 100%га бажариш насиб этмади.

    Исмоилни  ас ҳақоратомуз “асов эшшак”ка ўхшатишга тегишли нарса: ”Худонинг фариштаси Ҳожарга айтди: мана сен ҳомиладор бўлдинг, энди бир ўғил туғасан. Худованд сени жафоларинга қулоқ солгани учун ўғлингни исмини Исмоил (яъни Худо эшитади) деб қўясан. У инсонлар орасида асов эшшакдай бўлгай. Унинг қўли ҳаммага қарши, ҳамманинг қўли ҳам унга қарши кўтарилгай. У барча қариндошлари билан қарама-қаршиликларга бориб туради” (Ибтидо 16: 11-12)  келсак, бу ерда матнда очиқ тутуруқсизлик кўзга ташланади: эшшакда қўл бўладими? Аслида иврит тилидаги матн “бошқача  гапиради:” У ёввойи жойда яшайди ва кўп авлодларга эга бўлади. Шундай ҳақоратомуз шарҳлаётганлар ва бошқа тилларга таржима қилаётганлар, тушунган ҳолда Худонинг Сўзини бузмоқдалар, уни тутуруқсиз ҳолатга олиб бормоқдалар. Энг пасткаш худосизлар шундай йўл тутадилар!

     Шундай қилиб бизгача етиб келган Таврот матнида бир халқни бошқасидан устун қўйишга уриниш бор, Таврот матни ҳеч қандай таянчга эга эмас, Сўз Ягона Худога содиқ жамоат тўғрисида боряпти, қон жиҳатидан қариндошликда эмас. Исмоил  Иброҳимнинг биринчи ва қонуний ўғли ҳисобланади. Худонинг Иброҳим билан аҳди унинг иштирокида  берилган, у биринчи хатна қилиш маросимидан ўтди, у Иброҳимга юборилган уч фариштага ёрдам қилиш  шарафига эришди. У яна ўз зурриётлари тўғрисида аҳдга -Худонинг алоҳида  “қазо ва ҳақиқат” яъни Илоҳий Қонун, Шариат ерда тикланадиган аҳдга эришди. Мана Қуръон бу тўғрида нима дейди:

 “Эсланг: Иброҳим (Аврраам)( ўз ўғли) Исмоил билан биргаликда Уй (Байтуллоҳ)нинг пойдеворини кўтарар экан (шундай дуо қилдилар) “Эй Раббимиз биздан (ушбу ишимизни) қабул эт. Албатта Сен эштувчи ва доно зотдирсан! Эй Раббимиз, бизни ўзинга бўйинсунувчилардан қилгин ва зурриётимиздан ҳам Сенга итоат қиладиган уммат (чиқаргин)! 

Шунингдек бизга (ҳажга доир) ибодатларимизни кўрсатиб бер ва тавбаларимизни қабул эт! Албатта, Сен тавбаларни қабул этувчи, раҳмли зотдирсан. Эй Раббимиз уларга (келажак умматларга) ўзларидан (чиққан), уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, Китоб ва ҳикмат(Қуръон ва Ҳадис)ни ўргатадиган ва уларни (куфр ва гуноҳлардан) поклайдиган бир  пайғамбар юборгин! Албатта сен Қудрат ва ҳикмат эасидирсан.”

Иброҳимнинг динидан фақат ўзини қадрламайдиган (пасткаш) кишиларгина юз ўгирадилар. Дунёда биз уни (пайғамбарликка) танлаб олдик ва у охиратда (ҳам) албатта солиҳ (банда)лардан бўлур” (2:127-129).


Али Вячеслав Полосин



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда улуғ мужтаҳидлар, мазҳаббошиларга тош отиш, уларни камситишга уриниш ва шу йўл билан бемазҳабликни тарғиб қилиш ҳолатлари давоми...

2110 20:30 / 06.06.2021
биринчи мақола.Мазҳаб, сўзи арабча сўз бўлиб, .йўл,, .йўналиш, маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда эса, .бирор диний масала, муаммо бўйича муайян мужтаҳид давоми...

3025 11:00 / 28.02.2021
Биз юқорида муташобиҳ насслар ҳақидаги собит ижмоьни баён қилиб ўтдик. Бу ижмоьга биноан, муташобиҳ нассларни тушунишда, уларни Аллоҳ таолони бирор махлуққа давоми...

4661 05:00 / 13.03.2017
24савол. Қуръон бир вақтнинг ўзида 4 тагача хотинга эга бўлишни рухсат қилади, бу тўғрида пайғамбарингиз айтган. Бунинг ўзи бузуқлик, нафсига эрк беришдир, Инжил эса давоми...

12400 20:51 / 22.04.2017
Аудиолар

118720 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40689 14:35 / 11.08.2021