1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Искандария кутубхонаси ким томонидан ёқиб юборилган?

20:49 / 22.04.2017 6461 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

23-савол. Ислом  фанга душман. Ҳаммага маълумки, Халифа Умар Искандария кутубхонасини ёқиб юборилаётганда: агар бу китобларда Куръонда бор нарсалар ёзилган бўлса бу менда бор, ва агар ундай бўлмаса, уларни албатта ёқиб ташлаш лозим бўлади, деган?

23-жавоб. Машҳур Искандария кутубхонасини гўёки мусулмонлар ёқиб юборишган деган ярим афсона, ярим латифа кўпгина машҳур нашрларда учраб туради. Баъзи муаллифлар буни тарихий ҳужжат сифатида келтиришга ҳам ҳаракат қиладилар. Шу сабабдан қуйида бу гумонларни инкор қиладиган хақиқий ҳужжатларни келтирамиз.

    1. "Искандарияда Птолемей II томонидан асос солинган Искандария кутубхонаси 500 мингдан зиёд китобларга эга эди. Унинг кўпрок қисми эрамиздан аввалги 48-47 йилларда Юлий Цезар Искандарияни қамал қилган пайтда ёниб кетган, лекин Пергам кутубхонаси билан алмаштирилган эди, бошқа қисми эса насроний мутассиблар томонидан 391 йили йўқ қилинган. (Брокгауз ва Ефронанинг Кичик қомусий луғати).

    2. Шу муносабат билан ҳазрати Умарга қўйилаётган дунё маданияти олдидаги катта гуноҳ - машҳур Искандария кутубхонаси унинг буйруғи билан ёқиб юборилган деган нотўғри айбни олиб ташлашни истар эдик. Мутахассислар яхши билишади, бу ҳазрати Умарга нисбат берилган Қуръонга зид китобларни йўқотган деган хайрли амал сифатидаги бир афсона холос, лекин машҳур нашрларда бу афсонани тарихий ҳужжат сифатида тақдим килишади.

    Лекин Араблар босқини пайтидаги ўғирликлар ва қароқчиликлар тўғрисида маълумотлар берадиган Иоан Никиуссикий ҳам ва бошқа бирор исломни душман тутган насроний тарихчи ҳам кутубхонадаги ёнғинни эслатмайдилар. Аниқроғи, бу пайтда энг катта кутубхонанинг ўзи йўқ эди - насронийлар билан мушриклар фани ўртасидаги ўтган уч аср давомидаги кураш босими остида секин-аста ўчиб бўлган эди".



Ойдин Ализода



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
7савол. Суннийлар билан шийъаларда Қуръон матнини қарқи бор бўла туриб унинг ишончли сақланганлигини қандай даъво қиласизлар Ҳаммага маълумки шийъаларда қуръон давоми...

3441 20:38 / 22.04.2017
Одатда ҳар бир йил, ҳар бир ойнинг бошланишида оммавий ахборот воситаларида, айниқса интернет саҳифаларида мазкур йил, ой ва кунларга хос бўлган хабарлар, давоми...

5861 20:00 / 31.03.2021
Ҳозирги пайтда бутун дунё бўйлаб кўнгилсиз ҳолатлар, ихтилофлар ва урушжанжаллар бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Мазкур нохушликларда мусулмонларга тегишли давоми...

7378 05:00 / 03.03.2017
Мана, милодий сана бўйича апрель ойи ҳам яқинлашиб келяпти. Одатда ҳар бир йилнинг, ҳар бир ойнинг бошланишида оммавий ахборот воситаларида, айниқса, интернет давоми...

5773 21:50 / 24.03.2017