1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Жиҳод нима?

20:46 / 22.04.2017 12498 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

19-савол. Ислом – уруш, жиҳод динидир. Сизлар китобларингиз ва тарихларингиз бу тўлалигича жиҳоддан иборат бўла туриб қандай мунофиқларча ўз тинчликсеварлигингиз ҳақида гапирасиз?

19-жавоб. Афсуски жиҳод сўзи   мусулмон бўлмаган жамиятларда тушунмасликдан ёки атайлаб ёлғондан нотўғри талқин қилиниб келади. Унинг ўзагида жаҳада (куч сарфлаш, қаттиқ тиришиш) феъли ётади. Шундай қилиб, жиҳод куч сарфлаш астойдил ҳаракат қилиш, яъни бу сўз кенг маънони ўз ичи олади, унга фақат ҳарбий маъно бериш тўғри эмас.

    Жиҳод сузи диний маънода «Аллоҳ хоҳишини бажаришда бор кучини сарфлаш, ҳаракат қилиш» маъносини билдиради. Бундан келиб чиқиб «мужоҳид» дегани –Аллоҳнинг ҳукмларини амалга оширишда бор имкониятдан фойдаланиб кучини сарфлайдиган кишига айтилади. Қўл жиҳоди-қонунбузарликни тўхтатишга қаратилган ҳаракат, қалб жиҳоди-ўз нафси билан курашиш, тил жиҳоди-амри маъруф наҳйи мункар, яхшиликка чақириш ёмонликдан қайтариш, Сўз ёки қалам жиҳоди  диний тарғибот ва маърифат тарқатиш ҳаракати, динни турли ҳужумлардан сақлаш ва ҳ.к. бу маънода  жиҳод - мусулмоннинг барчага мумкин бўлган ва аҳдларга вафо қилган, ўзи яшаб турган мамлакатни қонунларига риоя қилган ҳолда бажариши лозим бўлган  шахсий иши ва диний мажбурияти (фарз)дир.

Қилич жиҳоди нима?

Босқинчилик ва бировга ҳужум қилиш исломда ман қилинган. Ташқаридан ҳужум, босқинчилик, қароқчилик юз берганда, ўзини ҳимоя қилиш ва мудофаа уруши – жиҳод, қилич жиҳоди деб айтилади. Яъни ўзини ҳимоя қилиш, «муқаддас уруш» бутун жамиятнинг, халқнинг ўзларининг диний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз Ватанини ҳимоя қилиш, қариндошларини, оиласини, мулкини ҳимоя қилиш ҳуқуқи- шахсий ҳуқуқдир.

«Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг килиш) изни берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга Қодирдир. Улар ўз диёрларидан ноҳақ, фақатгина Парвардигоримиз Ягона Аллоҳ деганлари учун қувилган зотлардир. Агар Аллоҳ одамларни баъзиларини баъзилари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Аллоҳнинг номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) черковлари, яҳудийларнинг ибодатхоналари ва (мусулмонарнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ ўзига (яъни Динига) ёрдам берадиганларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ Кучли, Кудратлидир. » (22:39-40).

«Бас Ким сизларга тажовуз қилса сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида тажовуз қилинг.» (2:194).

Мусулмонга қарши тўғридан-тўғри, ошкора агрессия пайтида ўзини, оиласини ҳимояси учун золимга қаршилик кўрсатиш фарз ҳисобланади. Бунинг учун махсус жиҳод эълон қилиш ва бутун дунёга ислом номидан кураш эълон қилиш шарт эмас – ўзининг шахсий ҳаётини сақлаш учун золимга қарши курашнинг ўзи Аллоҳнинг иродасини бажаришдир. Агар ҳимоя қилувчининг нияти холис бўлса у - мужоҳид, агар ҳалок бўлса шаҳиддир. 

Мусулмонлар яшайдиган давлатга ҳужум қилингандаги жиҳод ҳам фарздир. Лекин жиҳод олиб бориш вазифаси фақат мамлакат ҳукумати ёки мусулмонларнинг маълум қисми (фарзи кифоя) томонидан ёки алоҳида лозим бўлган ҳолатларда ҳар бир мусулмон томонидан (фарзи айн) мажбурий вазифадир.

Пайғамбар Муҳаммад сав бирор бир гуруҳ ёки фирқа доирасида уруш олиб бормадилар. У зотга Маккада зулм қилишган пайтда ҳам бирор марта саҳобаларига Макка мушриклари-шаҳар ҳокимларига қарши қуролли курашни бошлаш тўғрисида  буйруқ бермадилар. Ҳар ҳолда у кишининг тарафдорлари шаҳарда етарли бўлиб, шаҳарни иккига бўлиб чегара қилиб олишга, жанговар курашни бошлашга етарли одамлар бор эди.

Шунга қарамай Пайғамбар сав маънавий ҳақдор бўлсаларда, исён кўтармай, бундай мамлакатни тарк этишни афзал кўрдилар.

 Мадинага кўчиб келганларидан кейин, Муҳаммад сав тарихда биринчи мусулмон давлатига асос солдилар.  Ва фақат ушбу давлатнинг расмий доимий армияси  сифатида мусулмонлар ўзларига қарши зулм қилувчи душманлар қўшинига қарши, жанг бошладилар. Қилич жиҳодини - Муҳаммад сав Мадина давлатининг Ҳокимият Раҳбари Олий Уламоси, Олий қўмондони вазифасида бўлибгина эълон қилдилар, шу билан бирга у зот қаттиқ интизомни жорий қилдилар.  Агар бирор бир гуруҳ ёки фирқа мусулмон давлати раҳбарининг рухсатисиз жиҳод эълон қиладиган бўлса, уни қаттиқ жазо кутар эди. Масалан хорижийлар фирқаси ҳам шундай жазо олди.

        Пайғамбар сав қўшинни жангга юборишаётганда уларни фақат мусулмонларга қаршилик кўрсатаётган, қурол ушлаган душман билангина жанг қилишга огоҳлантирар эдилар. Тинч аҳолини, диний хизматчиларни ўлдириш ман қилинган эди, шунингдек ҳайвонларга, экинларга ва дарахтларга зиён етказмаслик буюрилар эди.

    Шариатга, забардаст Ислом уламоларининг фатволарига  мувофиқ  тарих давомида бутун халқ учун, мамлакат учун, давлат учун кучга эга Қилич жиҳодини эълон қилиш ҳуқуқига фақат мусулмонлар раҳбари ёки мусулмонлар яшайдиган давлат раҳбари  ушбу мамлакатнинг юқори даражадаги олимлари билан маслаҳатлашган холда эга бўлади.

    2001 йил 20 апрел (Нью-Йоркдаги сентябр воқеаларидан олдин) Саудия Арабистонинг бош муфтийси Абдул-Азиз Аш-Шайх Худкуш террористлик актларини ман қилувчи фатвони эълон қилган эди. Унда: «Бундай иш Шариат томонидан оқланмайди ва Худо йўлида жиҳод деб ҳисобланмайди» дейилган. Яна бу фатвода «Самолётларни эгаллаб олиш, ундаги кишиларни гаровга олиш - Шариатга зиддир» деб белгилаб қўйилган.

    2007 йил сентябр ойида мазкур муфтий ислом фаолларини жиҳодда қатнашиш мақсадида хорижга чиқмасликка чақирди. Унинг сўзларига қараганда: жиҳод бўлаётган жойни ўзича белгилаш ман қилинади, у ерга жанговар ҳаракатларда қатнашиш жўнаб кетиш ман қилинади.

    Шундай ҳолатлар ҳозирда кўпайиб бормоқда, лекин бу Исломга фақат зарар келтирмоқда. Муфтий:  улар ўзларича «хақ иш» ҳисоблаган амаллари билан Шариатнинг кўп ҳукмларини бузишмокда. У яна қўшимча қилиб: қуролли жиҳодни фақат давлат бошлиғи рухсати билан ва унинг раҳбарлигида мумкин холос» дейди.

    Шу билан аш-Шайх Абдул-Азиз ўзбошимча ёшларни «Аллоҳнинг қонунларига ва раҳбарларга итоат қилишга чақирди. Унинг сўзларига биноан бой одамлар бундай ишларга молларини сарфламасликлари керак.

     Қандайдир мусулмонлар гуруҳи Европа ва АҚШ ва бир қатор мусулмон мамлакатларида ёки Шимолий Кавказда террористик актларни содир этди, буни жиҳод деб оқламоқчи (шунинг учун уларни жиҳодчилар дейишади) бўлишса  ҳам бу Шариат нуқтаи назаридан қонуний ҳисобланмайди. Бу гуруҳлар худди хорижийлар фирқаси каби иш қилган бўладилар. Ўзбошимчалик билан бу йўналишда жиҳод эълон қилиш- мусулмонларга ҳалокат келтирувчи  исён ҳисобланади.

     Айни мана шунинг учун шариатга зид равишда жиҳод, яъни ёлғон жиҳод эълон қилган ўзбошимча фирқалар ҳаракати Пайғамбар сав мисолларида, Сунний Ислом таълимоти билан ҳеч бир умумийликка эга эмас. Бу уларнинг ғайри динларга қарши босқинлари ва исломга қарши исёнларидир.


Али Вячеслав Полосин

Ойдин Ализода



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонун атрофида тортишувлар давом этар экан, таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмад домла Ўзбекистон расмийлари давоми...

3544 19:05 / 07.05.2021
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам .Токи дажжоллар ва каззоблар чиқмагунча қиёмат қоим бўлмас. Улар ўттизга яқиндирлар. Уларнинг давоми...

3092 15:04 / 22.07.2020
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз ҳажга ёки умрага чиқдик. Биз билан Ибн Соид ҳам бор эди. Бир манзилга тушдик. Одамлар тарқалиб кетдилар. Мен у давоми...

2208 20:07 / 02.08.2020
7савол. Суннийлар билан шийъаларда Қуръон матнини қарқи бор бўла туриб унинг ишончли сақланганлигини қандай даъво қиласизлар Ҳаммага маълумки шийъаларда қуръон давоми...

3434 20:38 / 22.04.2017
Аудиолар

120136 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41800 14:35 / 11.08.2021