1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Кечиримлилик – улуғ фазилат

21:29 / 21.04.2017 4994 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарҳақиқат, турли-туман хулқ-атворли одамлар орасида яшар эканмиз, албатта улардан бир қанча озор-азиятлар кўрамиз. Агар ҳар бир шундай кўнгилсизлик бизга қаттиқ таъсир этиб, ғамга ботириб қўяверса, шубҳасиз, бутун ҳаётимиз азобга айланади. Шу боис имкон қадар ён-атрофимиздагиларнинг хатолари, билиб-билмай етказган озорларига сабр қилиб, кечиришга ҳаракат қилайлик. Шунда бир-биримизга меҳр-муҳаббатимиз зиёда бўлади. Гоҳида бошқалардан бирор ёмонлик ёки зулм ўтса ҳам, синов деб қабул қилишимиз зарур.   Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтадики: 

“Албатта, ким (ўзига етган озор-азиятларга) сабр қилса ва (интиқом олмай Аллоҳ учун) кечириб юборса, шак-шубҳасиз бу (иш) ишларнинг мақсадга мувофиғидир”. (Шўро сураси, 43-оят).

Аллоҳ таоло яна: “Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир”, деган (Аъроф сураси, 199-оят). Яъни, ўзаро муомала-муносабатда кечиримли бўл, осон йўлни тут. Одамларга нисбатан ўта талабчан бўлма. қилган хатоларини авф этувчи, кенг бағирли бўл.

Ал-Асбаҳонийдан қилинган ривоятда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай марҳамат қиладилар: 

“Қиёмат куни Аллоҳ бутун халойиқни жамлаганида бир нидо қилувчи: “Фазл эгалари қани?” деб нидо қилади. Шунда озчиликни ташкил қилувчи бир гуруҳ инсонлар турадилар. Улар жаннат сари шошиб юрадилар. Уларни фаришталар кутиб олиб: “Жаннат сари шошиб келаяпсизлар?” дейишади. Улар: “Биз фазл эгаларимиз”, дейишади. Фаришталар: “Фазлларингиз нимадан иборат эди?” дейдилар. Улар: “Агар бизга зулм қилинса, сабр қилар эдик. Жоҳиллик қилинса, ҳалимлик қилардик”, деб жавоб беришади. Уларга: “Жаннатга киринглар! Амал қилувчиларнинг ажри (мукофоти) қандай ҳам яхши!” дейилади. 

Ҳақиқатда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатни муборак шахсларида мужассам қилган эдилар. Ул зот ҳақидаги ривоятларда кишини ҳайрон қолдирарли даражадаги ҳолатлар зикр этилган. Ул зотнинг саҳобаи киромлари, ҳақиқий мўмин-мусулмонлар ҳам доимо ояти каримада таъкидланганидек бўлишга, ана шу қоида асосида яшашга астойдил ҳаракат қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон уларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшидир”, дедилар”. (Термизий ривоят қилган).

Бундан одамларнинг озор-азиятидан қўрқиб, уларга аралашмай қўйиш дуруст эмаслиги чиқади. Одамларга аралашиб, уларнинг озор-азиятларига сабр қилган одам савоб олади. У ўша аралашиши давомида уларга яхшилик ҳам қилиб юрган бўлади. Ўзига етадиган озор-азиятлардан қўрқиб, одамларга аралашмаган киши эса, кўпчиликка фойда етказишдан бош тортган бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳақ йўлда ўзимизга етадиган озор-азиятларга сабрли бўлиб, жоҳилларнинг азиятларига нисбатан кенгбағирли ҳамда кечиримли бўлишимизни насиб айласин!


Қаҳрамон Абдураҳимов

Наманган вилояти, Чуст тумани 

“Иброҳим Ҳалилуллоҳ” жомеъ масжиди имом хатиби


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тунда қилган ибодат,Бўлғай шаксиз ижобат.Юринг руҳан саломат,Таҳажжудга туринглар.Қалбимиз қуршаб иймон,Бўлайлик яхши инсон.Ғаниматдур ҳарбир он,Таҳажжудга давоми...

3054 20:31 / 05.04.2021
Риё батамом қутулиш қийин бўлган маънавий офатлардан ва қалбнинг хавфли касалликларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ тавфиқ берган оз сонли кишилардан ташқари кўплаб давоми...

5296 20:24 / 21.04.2017
Худди туз сингари кейинги пайтларда эъзози ўрнига қўйилмаётган, лекин айниган нарсаларни туз каби ислоҳ қиладиган тоифа mdash олимлар хусусида ҳам икки оғиз сўз. давоми...

2208 10:27 / 27.03.2017
Дуо ndash ибодат турларидан бири бўлиб, инсон руҳига қўшиб яратилгандир. Қийинчилик вақтида ўзўзидан, биров ўргатмаса ҳам ҳар бир одам Аллоҳга илтижо давоми...

10461 10:11 / 24.03.2017