1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тошкент 2007

Диёнат пойтахти

14:28 / 20.04.2017 4847 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёш бир новда эрта тонгда дарахт бўлибди,
Буни кўрган набототлар карахт бўлибди.
Дунё узра таралмоқда гўзал бир садо:
Пойтахтимиз диёнатга пойтахт бўлибди!

Бу ҳолатдан маҳзун бўлиб йиғлар салиблар,
Кўкрагига шамол теккан шодон ғариблар!
Қадим Шошнинг шавкатини ёдга солиблар
Пойтахтимиз диёнатга пойтахт бўлибди!

Эй биродар, сиз ҳам бунда биз билан юринг,
Кўкалдош-у, Хастимом-ла бир сафда туринг.
Бухорий-ю, Термизийнинг давомин кўринг:
Пойтахтимиз диёнатга пойтахт бўлибди!

Хаёллардан ўтмасин ҳеч «бежиз сайлаган»,
Бу масканга уламолар меҳр бойлаган.
Куни кеча мустабидга хизмат айлаган
Пойтахтимиз диёнатга пойтахт бўлибди!

«Ҳайя алал фалаҳ, дема мозористонда!»
Деб Отабек жар солмишдир ул ўткан кунда.
Бизни қутланг, қора булут тарқаган онда
Пойтахтимиз диёнатга пойтахт бўлибди!

Энди, дўстлар, теран кўз-ла боқиб ҳаётга,
Мос яшайлик бундан буён исломиятга!
Шунда шояд етишсак чин салоҳиятга -
Пойтахтимиз диёнатга пойтахт бўлибди!


Хайрулла Хамидов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Кўкалдош, мадрасаси Тошкент шаҳридаги тарихий обидалардан бири саналади. Муҳаммад Солиҳ Қорахўжа Тошкандийнинг .Тарихи жадидайи Тошканд, китобида .Кўкалдош, давоми...

6092 14:27 / 20.04.2017
Мазкур Мусҳаф бир пайтлар Самарқандда бўлиб, унинг улуғ қадриятига ҳамма ҳам эътибор бермас эди, уни асл моҳияти ва тарихини билмаган ҳолда, табаруккона зиёрат давоми...

7270 14:23 / 20.04.2017
Қуръони Каримнинг хорижий тилларга қилинган таржималари тўғрисида қисқача маълумотТаржима қилинган тилнинг номиЖилдлар сониТаржимонлар сони1Осомий тили Ҳинд. давоми...

5061 14:30 / 20.04.2017
Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкентга 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти мақомининг берилиши хорижий мамлакатларнинг Тошкентдаги дипломатия давоми...

4644 14:25 / 20.04.2017