1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тошкент 2007

ТОШКЕНТ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИНИНГ УМУМЖАҲОН ПОЙТАХТИ

14:25 / 20.04.2017 5816 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом конференцияси ташкилоти (ОИК) таркибидаги муассасалардан бири — Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) Тошкентни 2007 йилда Ислом маданиятининг пойтахти, деб эълон қилди.
Бутун Осиё қитъасининг вакили бўлган Тошкент билан бир қаторда араб дунёсидан Фес (Марокаш) ва Триполи (Ливия) шаҳарлари, шунингдек, Африка қитъасидан Сенегал пойтахти — Дакар шаҳарлари ҳам Ислом маданиятининг пойтахтлари, деб эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг ислом маданияти ва илми олдидаги, ислом мероси ва ёдгорликларини асраш ва янада бойитиш борасидаги мислсиз хизматлари учун Тошкент шундай юксак ва фахрли унвонга сазовор бўлди.
Ҳақиқатан ҳам, мустақил Ўзбекистоннинг пойтахти мусулмон дунёсида ўзига хослиги, маҳобатли мадраса ва масжидларининг бинолари, минглаб нодир қўлёзмаларга бой бўлган кутубхоналари, ислом уйғониши даврининг буюк усталари, аллома ва меъморлари ижодига мансуб намуналари кўз қорачиғидай авайлаб-асралаётган музейлари билан бутун дунёдан келаётган меҳмонларини ҳайратга солади. Тошкентда Имом ал-Бухорий номли Тошкент ислом институти, Кўкалдош номидаги мадраса ва Президент И.Каримов ташаббуси билан барпо этилган Тошкент ислом университети фаолият кўрсатмоқда. Бу таълим муассасалари диний уламолар, диншунослар, ислом ҳуқуқи ва манбашунослик, жаҳон иқтисодиёти ва информатика мутахассисларини тайёрлайди. Ўз йўналиши бўйича МДҲ ҳудудидаги ягона олий ўқув юрти бўлган Тошкент ислом университетида жуда кўп мароталаб дин ва сиёсат, бағрикенглик ҳамда замонавий дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг долзарб мавзуларига бағишланган халқаро конференциялар, семинар ва давра суҳбатлари бўлиб ўтган.
Жаҳондаги минглаб шаҳарлар орасидан айнан Тошкент 2007 йилда Ислом маданиятининг умумжаҳон пойтахти, деб танланди. Тошкент номзодининг танланишида ISESCO биринчи галда республика раҳбариятининг ўзбек халқи маданий ва маънавий қадриятларини қайта тиклашга йўналтирилган сиёсати, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан ислом цивилиза¬ция¬си ёдгорликларини ҳимоя қилиш ва кўз қорачиғидай асраш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар эътиборга олинди.
Шунингдек, ISESCOнинг бундай тўхтамга келиши Осиё қитъасидаги энг кўҳна шаҳарлардан бири — бой маданиятга эга бўлган Тошкентнинг дунё тараққиёти тарихида алоҳида ўрин тутиши билан изоҳланади.

«Жаҳон» АА.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Ушбу муносабат билан islom.uz сайти бир қатор тадбирлар амалга оширишни режалаштирди. Тошкентнинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинишига бағишланган давоми...

3775 14:22 / 20.04.2017
Муқаддас Ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, авваламбор, унинг асл моҳиятини унибўсиб давоми...

4748 14:24 / 20.04.2017
Мусобақага марҳамат, азизлар Совғалар сизга жуда ҳам ёқишига аминминмиз, Инша Аллоҳ. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни жоиз деб топмоқдамиз. Кўргазмамиз онлайн тарзда давоми...

3390 14:21 / 20.04.2017
Араблар Мовароуннаҳрrdquo деб атаган ушбу заминдан IXX асрларга келиб йирик усул алфиқҳ олимлари етишиб чиқдилар. Хусусан Шош қадимги Тошкент дан етишиб чиққан олим давоми...

5457 14:28 / 20.04.2017
Аудиолар

118782 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40732 14:35 / 11.08.2021