1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга мени фақат мўмингина яхши кўришини ва фақат мунофиқгина ёмон кўришини аҳд қилганлар

21:29 / 19.04.2017 2848 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Донни ёрган ва жонни халқ қилган Зот билан қасамки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга мени фақат мўмингина яхши кўришини ва фақат мунофиқгина ёмон кўришини аҳд қилганлар». 

Муслим, Термизий ва Насаийлар ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўчирма гап шаклида эмас, балки у зотнинг гапларини ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг иборалари билан ифода этиш орқали ривоят қилинмоқда.

Албатта, саҳобаи киромларнинг ҳар бирлари улуғ инсонлардир. Уларнинг саҳобалик шарафларининг ўзи ғоят улуғ мартаба. Қолаверса, уларнинг ҳар бирлари Ислом учун қанчадан-қанча хизмат қилган зот ҳисобланадилар. Шу билан бирга, уларнинг ичида алоҳида мақомга эга бўлганлари ҳам бор. Шулардан ўн кишига Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатнинг башоратини берганлар. Ўша саодатманд зотлардан бири ҳазрати Алидирлар. Мазкур ўнликдан тўрт халифа яна алоҳида ажралиб турадилар. Тўрт халифанинг бири ҳам ҳазрати Алидирлар. Ҳазрати Алининг Ислом учун қилган хизматлари жуда катта. Бунинг устига, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларидан эдилар – амакиларининг ўғиллари, куёв ўғиллари, яъни аҳли жаннатнинг саййидаси Фотимаи Заҳронинг эрлари, Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайннинг оталаридирлар. Шунинг учун фақат мўмингина у кишини севиши ва фақат мунофиққина у кишини ёмон кўриши ажабланарли эмас.

Ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, муайян бир шахсга муҳаббат қилишнинг ҳам иймон ва мунофиқликка дахли бор экан. Ҳа, ҳамма нарса иймон ўлчови билан ўлчанганда шундай бўлади. Кишини мансаби, пули, моли ёки бошқа нарсалари учун эмас, иймони учун, динга қилган хизматлари учунгина севилади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . 5958. Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши аввалги муҳожирларга тўрт санада тўрт минг нафақа тайинлади. Ўғлига эса уч минг беш юз давоми...

1363 11:40 / 07.11.2018
У кишидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй муслима аёллар Қўшни аёл қўшни аёл учун қўйнинг пойчасини ҳам арзимас санамасин,, дедилар,.Муттафақун алайҳ.

3608 09:00 / 18.02.2018
. ,. .19. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар. Хотиржамлик бахш этинглар, бездирманглар,, дедилар,.Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

1695 10:45 / 04.04.2019
. ,. .6774. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлар яқинда амирликка ҳирс қўясизлар, у эса қиёмат куни надомат бўлади.Имом Бухорий ривоятлари.

1647 09:21 / 21.02.2019